UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  4 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  9 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  5 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  1 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  114 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  16 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8

Ўзбекистон Кубоги. Ярим финал. "Локомотив" - "Пахтакор" Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги. Ярим финал. "Локомотив" - "Пахтакор"

27 июнь куни жамоамиз Ўзбекистон Кубоги ярим финал дастлабки ўйинида "Локомотив" меҳмони бўлади.
Чемпионатда пешқадамлик қилаётган клублар кубокда ўзаро баҳс олиб борадилар. Ҳозирга қадар жамоалар Ўзбекистон Кубоги баҳслари доирасида тўқнаш келишмаган. "Пахтакор" ҳам, "Локомотив" ҳам ўз олдига чемпионат ва кубокда муваффақиятли қатнашиш вазифасини қўйган. Шу сабабли беллашувларнинг кескин, шиддатли ва ҳужумкор ўтишини кутиш мумкин.

"Пахтакор" 1/16 финал босқичида "Хоразм"ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. 1/8 финалда "Қўқон-1912" билан ўйинларда меҳмонда 0:0, уйда 4:0 ҳисобидаги натижалар кузатилди. Чорак финалда эса "Оқ-тепа" сафарда 7:1, "Пахтакор" стадионида 5:1 ҳисобида тор-мор келтирилди.

"Локомотив" эса мусобақага чорак финалдан киришиб, "Динамо"ни сафарда 4:3, ўз майдонида 3:0 ҳисобида доғда қолдирди. Жамоалар сафида барча етакчи футболчилар майдонга тушиш имкониятига эга.

"Локомотив" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 27 июнь, жума куни соат 19:00да ТТЙМИ стадионида бошланади. "Пахтакор" мухлислари соат 17:30дан бошлаб стадион ҳудудида тўпланишади. Буни жамоа ишқибозлари учун келтириб ўтяпмиз.

Баҳсни Рустам Бобомуродов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.


«ЛОКОМОТИВ» - «ПАХТАКОР»

Ҳакамлар
: Рустам Бобомуродов (Навоий), Руслан Самандаров (Навоий), Обид Жумаев (Навоий), Марат Исмоилов (Тошкент).

Назоратчи: Гали Имомов (Тошкент).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика