UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи  1 01:16Италия А Сериясида мавсум ўйинчиси аниқланди  1 00:45МЮ Англия кубоги финалида "Манчестер Сити"ни мағлуб қилса, тен Хаг жамоада қоладими?  3 00:25Флик "Барселона" билан 2026 йилга қадар шартнома имзолайди. Тез орада бу расман эълон қилинади  16 00:00"Истиқлол" "Нассажи"ни енга олмади ва чемпионат якунланишига икки тур қолганда пешқадамликни бой берди. Машарипов тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:51Александр Хомяков: "Дастлабки турлардаги яхши натижалар сабаб, барча биздан мунтазам ғалаба кутмоқда"  7 23:34Эрон. "Персеполис" "Истиқлол Ҳузистон"га қарши фантастик камбэк қайд этди. Ўрунов ғалаба голини урди ва жамоасини биринчи ўринга олиб чиқди!  15 23:12Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин"  3 23:03Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас"  1 22:42Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди"  8 22:25Улуғбек Бакаев: "Ўйин дуранг натижага мос ўтди"  4 22:21Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага ўйнамадик. Натижа адолатли бўлди"  29 22:08"Шанба кунидан бошлаб стадиондаги мухлислар сони биттага кўпаяди" – Хави "Барселона" мухлислари билан хайрлашди  8 21:42Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" (0:0). Highlights  8 21:25Суперлига. "Олимпик" ва "Андижон" нурсиз дурангга имзо чекди  43

Ўзбекистон кубоги. Водий дербисида "Навбаҳор" ғалаба қозонди (Батафсил шарҳ) Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. Водий дербисида "Навбаҳор" ғалаба қозонди (Батафсил шарҳ)

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичи доирасида "Навбаҳор" ўз майдонида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасини қабул қилди.

Учрашув майдон эгаларининг фаол ҳужумлари билан бошланди. Биринчи бўлимнинг 5-дақиқасидаёқ Азизбек Турғунбоев ҳисобни очиши мумкин эди, унинг чамаси 20 метрлар узоқликдан йўллаган зарбаси бир оз ноаниқ бўлди. 12-дақиқада "Нефтчи" вакилларида қулай вазият юзага келди. Меҳмонларнинг 77-рақамли футболчиси Исломбек Каримовнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. Орадан бир оз ўтиб, майдон эгаларида гол киритиш учун имконият юзага келди.Биринчи 17-дақиқасида "Навбаҳор" легионери Александр Касьяннинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

Учрашувнинг 21-дақиқасида мезбонлар сафида мажбурий ўзгариш юзага келди. Александр Касьян жароҳат олиб майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Шерзод Ҳакимов майдонга туширилди.

31-дақиқага келиб учрашувда ҳисоб очилди. Мезбонларнинг 10-рақамли футболчиси Азизбек Турғунбоевнинг 25 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган жарима зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўридан жой олди - 1:0.

38-дақиқага келиб мезбонлар "Нефтчи" дарвозасига иккинчи голни ҳам киритишди. Бу вазиятда чап қанотдан етказиб берилган тўпни Иван Соловьёв дарвозага аниқ йўллаб, гол киритди- 2:0.

44-дақиқада яна ўша Иван Соловьёв меҳмонлар дарвозасини ишғол этди - 3:0

Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунига етди.

Иккинчи бўлим мезбон футболчиларнинг ҳужумкор ўйинлари билан бошланди. 52-дақиқага келиб мезбонларнинг хавфли ҳужумини "Нефтчи" вакиллари қийинчилик билан қайтариб қолишди. 69-дақиқада мезбонлар футболчиси Азимжон Аҳмедовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси бир оз ноаниқ кўриниш ҳосил қилди. Учрашувнинг 78-дақиқасида заҳирадан ўйинга қўшилган Азиз Ибрагимовнинг бош билан дарвозага йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. Ниҳоят учрашувнинг 89-дақиқасига келиб "Нефтчи" вакиллари "Навбаҳор" дарвозасига гол киритишнинг уддасидан чиқдилар. Юзага келган қулай имкониятдан меҳмонларнинг ёш ҳужумчиси Жамшидбек Тўрақулов мезбонлар дарвозасини аниқ нишонга олиб, ҳисобни қисқартирди - 3:1.

Учрашув шу тариқа "Навбаҳор" жамоасининг ғалабаси билан якунига етди.





Ўзбекистон Кубоги-2019.
Нимчорак финал.
Навбаҳор” – “Нефтчи” 3:1 (3:0)
Голлар:
Азизбек Турғунбоев, 32 (1:0), Иван Соловьев, 38 (2:0), Иван Соловьев 44 (3:0), Жамшидбек Тўрақулов, 89 (3:1)
Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Фарҳод Усмонов, Зуфар Элибоев, Темур Тўхтасинов.
Назоратчи: Арслон Ҳатамов.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

“Навбаҳор”: 1.Ўткир Юсупов, 7.Азимжон Аҳмедов, 8. Шаҳзод Шайманов, 9.Иван Соловьёв (4.Азиз Ибрагимов, 75), 10.Азизбек Турғунбоев (34.Комилжон Тожиддинов, 71), 11. Александр Касьян (91.Шерзод Хакимов, 21), 15.Обид Жўрабоев,19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 66.Илҳомжон Алижонов, 99.Амирбек Жўрабоев.
Захирадагилар: 23.Дилшод Ҳамроев, 55.Ғиёсжон Комилов, 70.Аббосжон Ғуломов, 77.Аюбхон Номанов, 95.Нодир Мавлонов, 96.Илҳомжон Алибоев.

“Нефтчи”: 35.Шерзодбек Абдурайимов, 4.Шодиёр Ҳожиматов, 7.Исломжон Тошпўлатов, 13. Жамшид Қобулов, 15.Миржамол Неъматов, 20.Дилёрбек Эрматов (32.Нодирбек Йўлдошев, 65), 28.Жавоҳирбек Расулов (24.Илхомжон Ибрагимов, 74) 77.Исломбек Каримов, 88.Жафъар Исмоилов (19.Алишер Абдувохидов, 46), 98.Жамшидбек Тўрақулов, 99.Иброҳим Нўъмонов.
Захирадагилар: 16. Хуршидбек Муҳаммадов, 21.Фаррух Турдалиев, 17.Илҳомжон Ваҳобов, 26. Бобиржон Исроилов, 38.Ибоджон Абелфазов, 70.Достонбек Бобожонов.

Огохлантириш: Игорь Голбан, 22

Бекзод Толибов Намангандан махсус


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика