UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00"Байер" мавсумга фаворит сифатида киради"  0 11:34"Манчестер Сити" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 11:08"Барселона" яна Нико Уильямснинг трансфери устида ишламоқда  3 10:42«Ливерпуль» афсонаси: «Тен Хаг ноябрда ишдан олинади»  4 10:10«Вест Хэм» сардори фаолиятини БААда давом эттиради  1 09:41МЮда Суперкубокдан аввал муаммолар бор. «Ман Сити»га қарши беш нафар ҳимоячи майдонга тушмаслиги мумкин  4 09:13Элдор Шомуродов «Рома»нинг Англиядаги машғулотларига қўшилди  11 08:45Қойил! «Челси» 9-дарвозабони билан шартнома тузди  2 08:18Про лига. Бугун 15-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  2 07:50Суперлига. Бугун 15-турга старт берилади  3 07:23Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  2 00:55Дэвис ёздаёқ "Реал"га ўтиши мумкин  2 00:29Пол Скоулз тен Хагдан хавотир олаётганини айтди  1 23:56"Вильярреал" рекордчиси жамоадан кетди  1 23:35"Ювентус" "Аталанта" футболчисини А Сериянинг энг қиммат ярим ҳимоячисига айлантириши мумкин  1

Ўзбекистон Кубоги, саралаш босқичи. Рақамларда Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги, саралаш босқичи. Рақамларда

30 март якшанба куни Ўзбекистон Кубоги ўйинларига старт берилди.
Саралаш босқичида биринчи лига жамоалари иштирок этди. Куйида мазкур ортда қолган ўйинлардаги эътиборга молик рақамларга тўхталиб ўтамиз.

12 УЧРАШУВ
Ўзбекистон Кубогининг саралаш босқичида жами 24 нафар жамоа ўртасида кураш кечди. Ўтказилган 12 ўйиннинг 9тасида мезбонлар муваффақият қозонган бўлса, қолган 3та баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келган. “Шўртан”, “Гулистон” ҳамда “Истиқлол” сафарда ўйнашига қарамай кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди. “Чуст-Пахтакор”, “Хотира-79”, “Оқ-тепа”, “Қўқон-1912”, “Аланга”, “Хоразм”, “Шердор”. “Шўртан”, “Машъал-2”, “Истиқлол” ҳамда “Бунёдкор-2” жамоалари 1/16 финал босқичида олий лига клубларига қарши баҳс олиб боришадиган бўлди.

ИРОДАЛИ ҒАЛАБАЛАР
Саралаш баҳслари қайсидир жамоа учун омадли кечган бўлса, яна қайсидир клуб учун аксинча бўлди. Хусусан “Зомин” – “Гулистон” ўйинининг барча бўлимлари дуранг билан тугагач, навбат пенальтилар сериясига етиб келди. Унда меҳмонларнинг омади чопди.

Чустда кечган “Чуст-Пахтакор” – “Локомотив-БФК” ўйинида ҳам асосий бўлимларда дуранг қайд этилгач, қўшимча таймлар ўтказилди. Унда мезбонлар битта тўп киритиб ғалабани ўз томонларига оғдириб олишди.

Иродали ғалаба деганда қайсидир маънода “Оқ-тепа”ни “НБУ-Осиё” устидан эришган ғалабасини айтса бўлади. Чунки мезбонлар шу куни 89-дақиқада пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол этиб, кейинги босқич учун йўлланмани қўлга киритди.

Ўз майдонида ҳамшаҳари “Обод”ни қабул қилган “Бунёдкор-2” ҳам 90 дақиқадан иборат бўлимларда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, қўшимча таймларда рақиб қийин аҳволга солиб қўйди. Боиси улар бу бўлимларда нақд 5та (!!!) тўп киритиб иродали ва шу билан бирга ишончли ғалабага эришди.

Жорий йил биринчи лигада иккинчи мавсумини ўтказаётган “Истиқлол” ҳам саралаш баҳсида ироадали ғалабасини танътана қилди. Жамоа “Пахтакор-2”га ўйиннинг биринчи таймида 2:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Лекин жамоа аъзолари иккинчи бўлимда рақиб дарвозаси томон уч бор йўл топа билди ва шу тарзда иродали ғалабага эришди.

Косонда ўтган “Аланга” – “Спартак” баҳсида ҳам мухлислар қўшимча таймларга гувоҳ бўлишди. Унда мезбонлар битта тўп киритиб ғалабага эришди.

41 ГОЛ
Ўтказилган 12 ўйинда жамоалар ҳаммаси бўлиб 41та гол уришди. Уларнинг 29таси мезбонлар ҳисобига ёзилган бўлса, қолган 12тасини меҳмонлар уришган. Ҳар бир учрашувга ўртача 3.41тадан гол демакдир. Голларга бой бўлган ўйин деб – “Бунёдкор-2” – “Обод”ни айтиш мумкин, 7:2! Вадим Шодиматов бошқарувига ўтган “Бунёдкор-2” ушбу саралаш баҳсларида энг кўп тўп киритган жамоа сифатида тарих зарварақларидан ўрин оладиган бўлди. Эътиборлиси ёш “қалдирғочлар” учрашувнинг асосий бўлимларида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, қўшимча таймларда рақиб дарвозасига нақд 5та (!!!) тўп киритиб кўпчиликни эътиборини тортди. Биринчи лиганинг янги вакили Тошкентнинг “Обод” жамоаси эса мавсумдаги

Учрашувларнинг биринчи бўлимида мухлислар жами 17та голга гувоҳ бўлишди. Иккинчи таймда эса яна 17 гол урилган. Айрим ўйинларнинг асосий тайми дуранг бўлгани учун қўшимча бўлимлар ҳам ўтказилди. Унда эса 7та гол урилган.

ТЕЗКОР ГОЛ ВА АКСИНЧА
Ўзбекистон Кубогининг саралаш баҳсларида энг тезкор гол бу 2-дақиқага тўғри келди. Уни “Зомин” футболчиси Д.Нуруллаев киритди. Аксинча саралаш баҳсларидаги энг сўнгги гол эса 115-дақиқада пенальтидан киритилди. Унга “Бунёдкор-2” аъзоси Нодир Мавлонов муаллифлик қилди.

ЎЗ ДАРВОЗАСИГА ГОЛ
Мазкур ўйинларда тўсатдан ўз дарвозасига тўп киритиб юборган футболчи ҳам учради. Бу – Нукуснинг “Орол” жамоаси ўйинчиси Х.Отамуродовдир. Бу футболчи “Хоразм”га қарши баҳснинг 42-дақиқасида ўз дарвозасини нишонга олиб жамоасини қийин аҳволга солиб қўйди.

9ТА ПЕНАЛЬТИ
Ортда қолган ўйинларнинг 8тасида ҳакамлар дарвозалар томон жами 9та пенальти белгилади. Уларнинг 8таси аниқ амалга оширилган бўлса қолган 1таси ноаниқ тепилди.

Аниқ амалга оширган футболчилар
Исроил Турсунов – “Истиқлол”
Бахтиёр Очилов – “Шердор”  
Нодир Мавлонов – “Бунёдкор-2”
Шаҳзод Маннонов – “Хоразм”
Ислом Сейтназаров – “Орол”
Собир Усмонхўжаев – “Оқ-тепа”
Омил Мўминов – “Хотира-79”
Жавлон Эгамов – “Локомотив-БФК”
Ноаниқ тепилган пенальти
Акмал Юлдашев – “ЎзДонгЖу”

73ТА САРИҚ
Бўлиб ўтган 12 учрашувда ҳакамлар футболчиларни аяб ўтирмади. Негаки мазкур баҳсларда ҳаммаси бўлиб 73 нафар футболчи сариқ карточка билан жазоланди. Огоҳлантиришларнинг 42таси мезбон футболчилар номига ёзилган. Қолган сариқ карточкаларнинг 31таси эса меҳмон жамоаларнинг ўйинчиларига тегишли.

Биринчи бўлимдаги сариқ карточкаларнинг сони 22тани ташкил этди. Иккинчи бўлим ва қўшимча таймларда умумий 51та сариқ кўрсатилган.

Мазкур Кубок ўйинида энг интизомли жамоа Бухоронинг “Спартак” жамоаси бўлди. Сабаби бу клуб ўйинчиларининг бирортаси ҳакам томонидан ҳаттоки сариқ карточка ҳам олмади.

Бу борада “Зомин”, “Чуст-Пахтакор” ҳамда “Хотира-79” жамоалари 5тадан сариқ карточка олиб, интизомсиз клублар бўлишди.

5ТА ҚИЗИЛ
Учрашувларни бошқариб борган ҳакамлар футболчиларни сариқ карточка билан сийлаш билан бирга чўнтагидан қизил карточкаларини ҳам чиқаришга мажбур бўлди. Хусусан қора кийим соҳиблари ўтказилган ўйинларда ҳаммаси бўлиб 5та қизил карточка ишлатишга мажбур бўлди. Эътиборлиси андижонлик ҳакам Акмал Раҳимов “Хотира-79” – “Косонсой” баҳсида меҳмонларнинг икки нафар ўйинчисига қизил кўрсатди.

Умуман айтганда мазкур баҳсларда кўрсатилган қизил карточкаларнинг 1таси мезбон жамоа ўйинчисига берилган бўлса, қолган 4таси меҳмонлар номига ёзилган.

Қизил олган футболчилар
Азамат Қутбиддинов – “Косонсой”
Сардор Асқаров – “Косонсой”
Ғайрат Ўдаев – “Хоразм”
Д. Искандаров – “Обод”
Фаррух Зикриёев – “Гулистон”

ЭНГ КЎП ТОМОШАБИН ЯНА ҚЎҚОНДА ЁХУД “БУНЁДКОР-2” ЎЙИНИГА МУХЛИС КИРМАГАН
Кубок ўйинларини жами 21470 нафар томошабин бевосита стадиондан туриб кузатди. Бу ҳар бир учрашувга ўртача 1789та мухлис кирганини англатади.

Энг кўп мухлис яна Қўқонда кечган ўйинга кирган. “Қўқон-1912” – “ЎзДонгЖу” баҳсига 6455 нафар томошабин киргани учрашув қайдномасига ёзилган.

Бу борада Тошкентдаги ўйинларни олиб айтадиган бўлсак нарси 115та мухлис кирганини кўриш мумкин. Хаттоки “Бунёдкор-2” – “Обод” учрашувига нечта ишқибоз киргани ёзилмаган. Демак учрашув томошабинларсиз ўтган.

Тошабинлар кимда қандай?
«Аланга» – «Спартак» – 2:1. 132 томошабин.
«Машъал-2» – «Ғиждувон» – 2:0. 78 томошабин.
«Пахтакор-2» – «Истиқлол» – 2:3. 115 томошабин.
«Регистон» – «Шўртан» – 0:1. 54 томошабин.
«Шердор» – «Ғаллакор-Автомобилчи» – 3:0. 207 томошабин.
«Бунедкор-2» – «Обод» - 7:2.
«Хоразм» – «Орол» – 4:2. 5221 томошабин
«Қўқон-1912» – «Уз-Донг-ЖУ» – 2:0. 6455 томошабин.
«Оқтепа» – «НБУ-Осиё» – 2:1. 95 томошабин.
«Хотира-79» – «Косонсой» – 2:0. 3577 томошабин.
«Чуст-Пахтакор» – «Локомотив-БФК»– 2:1. 2021 томошабин.
«Зомин»  – «Гулистон»  – 1:1, пенальтилар бўйича – 1:3. 3515 томошабин.


Исломбек РУСТАМБЕКОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика