UZ

Сўнгги янгиликлар

20:06"Рубин" — "Ахмат". Таркиблар маълум  0 19:55"Андижон" ўз тарихида биринчи бор ОЧЛда иштрок этади  22 19:38"Андижон" драматик ўтган баҳсда "Навбаҳор"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  215 18:35АПЛ. Бешта баҳснинг асосий таркиблари билан танишинг  0 18:27АПЛ. Жотанинг голи "Ливерпуль"га муҳим 3 очкони тақдим этди  4 17:32"Барселона" дарвозабони ҳалиям чекиб турар экан  9 16:03"Навбаҳор" - "Андижон". Асосий таркиблар билан танишинг  12 15:25БАА Ўзбекистонга қарши баҳс учун терма жамоага чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди  17 14:57Лукаку уни терма жамоага чақиришларини хоҳламаяпти  0 14:22Фаррух Турдалиев: “Андижон” мухлисларини "Боруссия" мухлисларига ўхшатдим"  2 14:16Абдумажид Тоиров: “Икки жамоа ўртасидаги кураш финал йўлланмаси ҳал қилинган кунданоқ бошланган”  0 13:57"Пахтакор" - "Динамо" учрашувини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  8 13:28Пеп Гвардиола АПЛ қароридан норози  11 13:20Бугун Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ПФЛ вакили келаси йил ОФКда иш бошлайди  5 12:46Ўзбек ва жаҳон футболи ҳамда футзали юлдузлари ўртасида баҳс ўтказилди  5

"Андижон" драматик ўтган баҳсда "Навбаҳор"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Янгиликлар

"Андижон" драматик ўтган баҳсда "Навбаҳор"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди

"Навбаҳор" ҳамда "Андижон" ўртасида ўтказиладиган Ўзбекистон кубоги финал учрашуви якунланди.

Навбаҳор

Аброр Исмоилов - 53'

Ўзбекистон Кубоги. 7-тур

05/10/2024, 17:00

3
:
2
Тугади

Андижон

Муҳаммадкарим Тоиров - 82', Ислом Маматказин - 116', Ислом Маматказин - 120', Владимир Бубанья - 120'

45'
90'
120'
53'  Аброр Исмоилов
53'  Фаррух Сайфиев
61'  Гиорги Никабадзе (Русланбек Жиянов)
68'  Жамшид Болтабоев
73'  Сияваш Ҳақназарий (Сардор Рашидов)
98'  Одилжон Ҳамробеков
106'  Жамшид Болтабоев (Комилжон Тожиддинов)
106'  Аброр Исмоилов (Тома Табатадзе)
37'  Абдураҳмон Комилов
65'  Фарҳод Соҳибжонов (Шаҳром Самиев)
65'  Фарҳод Бекмуродов (Леван Арвеладзе)
76'  Илҳом Абдуғаниев (Бектемир Абдуманнонов)
82'  Муҳаммадкарим Тоиров
82'  Бектемир Абдуманнонов
90'  Сардор Азимов (Илҳом Алижонов)
90'  Абдувоҳид Ғуломов (Дамир Темиров)
106'  Абдураҳмон Комилов (Ислом Маматказин)
116'  Ислом Маматказин
120'  Ислом Маматказин
120'  Владимир Бубанья
120'  Рустам Турдимуротов

Ўзбекистон кубоги. Финал

"Навбаҳор" – "Андижон" 2:3

05.10.2024 | 17:00

Фарғона. "Истиқлол" стадиони

Бош ҳакам: Холид Солиҳ Ал Тураис   

Қанот ҳакамлари: Абдулраҳим Ҳабиб Ал Шаммари, Муҳаммад Маки Алабакри

 Захира ҳаками: Найим Қосимов

VAR: Султон Санат Ал Ҳарби 

AVAR: Аҳрол Рисқуллаев 

Назоратчи: Владислав Цейтлин 

Комиссар: Зохиржон Акрамхонов

Голлар: 1:0 — 53, Аброр Исмоилов (Фарруҳ Сайфиев), 1:1 — 82, Муҳаммадкарим Тоиров (Бектемир Абдуманнонов), 1:2 — 116, Исломбек Маматказин, 2:2 — 119, Исломбек Маматказин (автогол), 2:3 — 120+3, Владимир Бубаня (Бектемир Абдуманнонов).

"Навбаҳор": 35.Санжар Қувватов, 8.Сиаваш Ҳақназари, 9.Одил Ҳамробеков, 10.Жамшид Искандеров, 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 21.Гиорги Никобадзе, 23.Йован Жокич, 34.Фарруҳ Сайфиев, 77.Аброр Исмоилов.

Захира: 18.Элдорбек Суюнов, 7.Азим Аҳмедов, 11.Сардор Рашидов, 17.Русланбек Жиянов, 20.Музаффар Мўминов, 22.Тома Табатадзе, 24.Достонбек Абдулҳаев, 55.Комилжон Тожиддинов, 71.Наврўзбек Иминжанов.

"Андижон": 1.Элдор Адҳамов, 5.Абдувоҳид Ғуломов, 8.Фарҳодбек Бекмуродов, 10.Илҳом Абдуғаниев, 13.Сардорбек Азимов, 14.Абдураҳмон Комилов, 15.Владимир Бубаня, 17.Фарҳоджон Соҳибжонов, 21.Ильдар Маматказин, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 77.Рустам Турдимуродов.

Захира: 12.Моҳир Комилов, 9.Леван Арвеладзе, 18.Дамир Темиров, 19.Нуримбет Абинур, 28.Исломбек Маматказин, 51.Лука Згурский, 66.Илҳомжон Алижонов, 71.Бектемир Абдуманнонов, 99.Шаҳрам Самиев.

Огоҳлантиришлар: Абдураҳмон Комилов (37), Жамшид Болтабоев (68), Одил Ҳамробеков (98), Рустам Турдимуродов (125).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Андижон" Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди!


120+3. ГОЛ! Бубаня бурчакдан узатилган тўпни кўкраги билан "Навбаҳор" дарвозасига жойлаб қўйди!

119. ГОЛ! "Навбаҳор" қўшимча бўлимлар якунига 1 дақиқа қолганда, ҳисобни тенглаштирди. 

Ҳозиргина рақиб дарвозасини ишғол қилган Маматказин ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди!

116. ГОЛ! "Андижон" сўнгги дақиқаларда ҳисобда олдинга чиқиб олди!

Захирадан майдонга тушган Исломбек Маматказин бурчак узатмасидан сўнг "Навбаҳор" жарима майдонидаги саросимадан унумли фойдаланиб, бош билан Қувватов дарвозасини ишғол қилди! 

114. Хавфли вазият!

"Андижон" жарима майдонига узатилган тўпни Бубаня ўз дарвозасига киритиб қўйишига бир баҳя қолди. Кутилмаган зарбани Адҳамов ўз вақтида қайтарди.

111. Зарба!

"Навбаҳор"нинг бурчак узатмаси Ивановичнинг зарбаси билан якунланди, бироқ бироз аниқлик етишмади.

106. Тўртинчи бўлим бошланди.

"Навбаҳор"да иккита, "Андижон"да битта ўзгариш амалга оширди.

Учинчи тайм якунланди.

104. Фол

Жияновнинг чап қанотдан узатмаси Арвеладзенинг қўлига теккандек кўринди. Аммо такрорий вазиятда тўп "Андижон" футболчисининг бошига теккани маълум бўлди.

99. ВАР ишга тушди.

Филип Иванович ўз жарима майдонида тўп билан ўйнагандек кўринди. Ҳакам эса фол қайд этилмаганини маълум қилди.

98. Огоҳлантириш

Ҳамробеков Самиевнинг оёғини қаттиқ босиб олгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

92. Зарба!

Абдуманнонов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллади, Қувватов яна ўз маҳоратини намойиш этди.

91. Учинчи бўлим бошланди.

Учрашувнинг асосий вақти якунланди. Энди қўшимча бўлимлар гувоҳига айланамиз.

90+4. Зарба!

Арвеладзе рақиб жарима майдонида икки рақибини алдаб ўтиб, дарвозанинг яқин бурчагини нишонга олди, аммо бироз аниқлик етишмади.

90. Ўзгариш

"Андижон"да икки ўзгариш: Азимов ва Ғуломов ўрнига Алижонов ва Темиров майдонга туширилди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Зарба!

Маматказин жамоасининг биринчи голидаги ўхшаш тарзда бош билан зарба йўллади, Қувватов қийинчилик билан тўпни қайтарди.

87. Тўхталиш

Абдувоҳид Ғуломовгаанча вақт тиббий ёрдам кўрсатилди.

82. ГОЛ! "Андижон" ҳисобни тенглаштирди!

Тоиров чап қанотда Абдуманнонов томонидан оширилган тўпни бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!

80. Зарба

Абдуманнонов рақиб жарима майдонига яқин масофада рақиб футболчилари орасидан зарба йўллашга имкон топди, бироқ Қувватов ҳушёрликни йўқотмаган ҳолда тўпни эгаллаб олди.

78. Зарба

Жиянов чап қанотда бир рақибидан ўзиб кетди ва жарима майдони яқинида зарба йўллади, Адҳамов сейв намойиш этди.

76. Ўзгариш

"Андижон" таркибида Абдуғаниев ўрнига Абдуманнонов майдонга туширилди.

73. Ўзгариш

"Навбаҳор" таркибида Сардор Рашидов Ҳақназарийни алмаштирди ва жароҳатдан кейин илк бор майдонга тушди.

69. Зарба!

Жиянов катта тезликда олдинга борди ва ноаниқ зарба йўллади. Бироқ нарироқда Ҳақназарий очиқ турганди, у ўз норозилигини билдирди.

68. Огоҳлантириш

Болтабоев ўнг қанотдан олдинга бораётган Азимовни тўхтатиб қолгани учун жазоланди.

65. Ўзгариш

"Андижон" таркибида икки легионер майдонга ташланди. Фарҳод Соҳибжонов ўрнига Шахром Самиев, Фарҳод Бекмуратов ўрнига эса Леван Арвеладзе майдонга туширилди.

64. Зарба

Жиянов ўнг қанотдан катта тезликда олдинга бориб, зарба йўллади. Адҳамов ўз маҳоратини намойиш этди. 

63. Зарба

Жиянов майдонга тушган заҳоти фаоллик кўрсатди. ўнг қанотдан узатилган тўпни наманганликлар ҳужумчиси бош билан рақиб дарвозасига тўғрилаб қўймоқчи бўлди, аммо ноаниқ.

61. Ўзгариш

"Навбаҳор" таркибида илк ўзгариш: Никабадзе ўрнига Жиянов майдонга туширилди.

60. Хавфли вазият

Искандеровнинг стандарт вазиятдан узатмасини "Андижон" ҳимоячилари қийинчилик билан бартараф этди.

53. ГОЛ! "Навбаҳор" ҳисобни очди!

Сайфиевнинг чап қанотдан жарима майдони ичига узатган тўпи ҳаводаги курашда ҳеч кимга тегмади. Пастга тушган тўпни эса Аброр Исмоилов ўнг оёқдаги кучли зарбаси билан дарвозага жойлаб қўйди! 

51. Фол

Ҳақназарий ўнг қанотдан олдинга бораётган Азимовни йиқитган ҳолда тўхтатиб қолди. Стандартдан узатилган тўпни эса Қувватов муштлари билан уриб юборди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлимни жамоалар эҳтиёткор тарзда ўтказди. Икки жамоа ҳам ҳужумларини, асосан, чап қанотдан ташкил этилди.

Тайм якунланди.

45+2. Хавфли вазият! 

"Навбаҳор" футболчисининг ўнг қанотдан узатган тўпига "Андижон" дарвозабони чиқишда қўпол хатога йўл қўйди. Ҳақназарий эса бўш қолган дарвозага тўпни йўллай олмади. Биринчи бўлимдаги энг хавфли вазият юзага келганди . Аслини олганда, тайм жуда зерикарли ўтди.

45+1. Зарба

Турдимуров жарима майдонига узатилган тўпга ўнг оёқда зарба берди. Ноаниқ.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

41. Зарба!

"Навбаҳор" жарима майдонига яқин нуқтада Турдимуродов чап оёқда зарба йўллади. Бироқ зарба йўналиши кучли бўлмади ва ноаниқ кўриниш олди.

37. Огоҳлантириш. 

Комилов чап қанотдан олдинга бораётган Ҳақназарийни қўполлик эвазига тўхатиб қолгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

34. Тўқнашув

Биринчи бўлимда, асосан, шифокорлар эътибор марказида бўлмоқда. Бу сафар Турдимуродов тиббий ёрдамга муҳтож бўлди.

31. Тўқнашув.

Майдон марказида Абдуғаниев ва Ҳамробеков ҳаводаги курашда тўқнашиб кетди. "Андижон" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилди.

30. Хавфли вазият!

Искандеров ривожлантирган ҳужумни Ҳақназарий чап  қанотда давом эттирди, бироқ ҳимояга ёрдамга қайтган Турдимуродов жарима майдони узатилган тўпни бош билан қайтариб юборди.

28. Хавфли вазият!

Искандеровнинг стандарт вазиятда узатмаси зарбага айланиб кетди. Натижада Адҳамов тўпни эгаллаб олди.

26. Хавфли вазият! 

Соҳибжонов чап қанотдан олдинга бориб, жарима майдонига узатма амалга оширди, аммо иккинчи қаватдаги курашда Сайфиев ишончли ҳаракат қилди.

24. Фол

Бекмуродоврақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.Тўхталишдан унумли фойдаланиб, мураббийлар шогирдларига кўрсатмалар бермоқда.

21. Бурчак зарбаси

"Навбаҳор" футболчилари томонидан йўлланган зарба рақиб ҳимоячисига тегиб майдонни тарк этди. Искандеровнинг узатмасини эса Адҳамов муштлари билан уриб юборди.

18. Хавфли вазият

"Навбаҳор" яна чап қанотдан ҳужумга борди. Рақибни зарарсизлантирган "Андижон" эса қарши ҳужумга ўтди, аммо Жокич тўпни аутга чиқариб юборди.

13. Фол

Никабадзе илғорлик билан ҳаракат қилиб, тўпни ўз майдонидан узоқлаштирган Маматказиннинг оёғини тепиб юборди.

12. Зарба!

Турдимуров рақиб жарима майдонидан ҳимоячилар билан тўқнашувда йиқилди, аммо ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини қайд этди. Навбатдаги уринишда эса Тоиров узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Қувватов ўзи томон келган тўпни эгаллаб олди.

8. Зарба!

"Андижон" сардорининг оддий вазиятдаги қўпол хатосидан сўнг тўпни эгаллаб олган Никабадзе зарба йўллади. Тўп йўл-йўлакай рақиб ҳимоячисига тегиб, жарима майдони ичида турган Ҳақназарийга бориб тушди, аммо эронлик ярим ҳимоячи тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйди.

5. Фол

Болтабоев ҳужумда қўполлик ишлатди. "Навбаҳор" дастлабки дақиқаларда ҳужумга ташланишга интилмоқда, аммо хавфли вазият содир этилгани йўқ.

2. Фол.

Майдон марказида Сайфиевга нисбатан қоидабузарлик ишлатилди. Ҳакам футболчиларни тинчланишга чақирди.

1. Учрашув бошланди.

Бор эътиборимизни ўйинга қаратамиз. Учрашув давомида изоҳларингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин.

Бугунги учрашувни саудиялик ҳакамлар бошқариб боради.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Навбаҳор" кўк, "Андижон" қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+20   
05 окт 19:42:23
قهرمان
От души Пахтакор кубок оганде хурсан булдим. Ўйин охири ёнди. Андижон табриклиман.
+13   
05 окт 19:53:27
Акром Акрамович
Бутун узбекистони табриклиман навбахор ютказди. УРРРАААААА.
+13   
05 окт 19:52:59
Абдугофур1984
Бабаянни нас босган оёги халиям Навбахорга таъсир кивоти
+12   
05 окт 19:06:13
Paxtakor Toshkent
Андижон купрок ютишни хохлаяпти. Манимча ютади бу уйинни.
+11   
05 окт 19:39:05
Музаффар Махмудов
Салгина бўлсаям попуклари пасаядиган бўлди наманганликларнинг. Андижон мухлисларини табриклаймиз. Яхши ўйнашди. Ҳаққоний бўлди.
+11   
05 окт 19:36:21
ОЙБОТ
Soccerland777 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
аср финалимас, муср финал... Ўйин ноль иккала жамоадаям
Андижон КУБОК МУБОРАК.. ХОКИМ бошчилигидаги МУХЛИСЛАРГА АЛОХИДА РАХМАТ.
РЕСПЕКТ.
БУГУН АНДИЖОН УХЛАМАЙДИ!!
+10   
05 окт 20:01:31
Акром Акрамович
Тошкентдаги чорсу бозорида яхши тункачи дустларим бор мабодо навбахорга кубок керка булса битта тункадан кубок ясатиб бераман. Умуман скилманглар.
+10   
05 окт 19:42:55
Azizбек Азиз
Анжанликлар Навбахорни ютиб куйди анжанчасига... Андижонликлар кубок муборо булсин.
+10   
05 окт 19:42:30
UzBekistanTEAMFCCC
Ардижон ахлига ва мухлисларига кубок муборак бўлсин! Финалда ютдими демак хақли.
+10   
05 окт 19:41:41
Islombek
Gap yu xaqqoniy yutdi Andijon Tabriklayman navbaxor doim goldan keyn uyinni tawlaydi pand yedi xar doimgiday ..Navbaxor muxlisi.
+10   
05 окт 19:39:01
Auto
Anjan chempion ALHAMDULILLAH
+9   
05 окт 19:52:06
BXZ BXZ
Андижон ва мухлисларини кубок билан галаба билан табриклайман Андижон бунга лойик эди муборак бу́лсин . Пахтакор мухлиси .
+9   
05 окт 19:41:38
Ойбек.1982
Андижон хакли галаба козонди. Мардларча уйнади
+8   
05 окт 19:43:42
beckxam
Mana senlaga asr finali qanaqa bolishini korsafib qoydi ANDIJONIM
+8   
05 окт 19:43:27
Lochin Lochin
Nasaf muxlisiman lekin tugrisi Navbaxor yutsa kerak degandim Andijon yutib ketdi qoyil
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика