UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  0 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  10 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  95 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  0 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  4 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  6 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  3 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  47 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5

Ўзбекистон кубоги-2020. "Пахтакор" финалда АГМКни йирик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги-2020. "Пахтакор" финалда АГМКни йирик ҳисобда мағлуб этди

2020 йилги Ўзбекистон кубоги финали доирасидаги АГМК - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 



Ўзбекистон Coca Cola кубоги-2020. Финал
АГМК – ПАХТАКОР - 0:3
20 декабрь 2020 йил. Наманган. "Марказий" стадион. 15:00
Ҳакамлар
: Зокир Қодиров, Руслан Серазитдинов, Руслан Самандаров, Шавкат Насибуллаев.
Назоратчи: Владислав Цейтлин
VAR ҳакамлари: Aзиз Aсимов, Тимур Гайнулин
VAR Назоратчиси: Фарҳод Aбдуллаев

Голлар: Драган Черан 28, - 0:1 (Достонбек Ҳамдамов). Драган Черан 46, - 0:2 (Жалолиддин Машарипов). Жалолиддин Машарипов 59 пенальти, - 0:3.

АГМК: 35.Валижон Раҳимов, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Дилшод Жўраев (4.Миржамол Қосимов, 74), 7.Элгужа Григалашвили (77.Арслонмират Аманов, 62), 11.Мурод Тошматов (31.Сайдулло Раҳматов, 46), 18.Баҳром Абдураҳимов (30.Жасур Умаров, 74), 21.Мате Ватсадзе (9.Зафар Полвонов, 62), 23.Йован Жокич, 44.Бобур Йўлдошев, 94.Ҳусниддин Ғофуров.
Захира: 32.Суҳробжон Султонов, 10.Шаҳзод Нурматов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 88.Игорь Зонич.

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Акрамжон Комилов (29.Владимир Козак, 89), 5.Анзур Исмоилов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан (99.Жавоҳир Сидиқов, 83), 15.Егор Кримец, 17.Достонбек Ҳамдамов (18.Ҳожимат Эркинов, 72), 20.Одилжон Ҳамробеков, 21.Аброрбек Исмоилов (27.Сардор Собирхўжаев, 72), 77.Эрен Дердийок,
Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 7.Садриддин Абдуллаев, 8.Асадбек Собиржонов, 23.Шерзод Аъзамов, 28.Диёр Холматов.


ОКМК

Ўзбекистон кубоги. 4-тур

20/12/2020, 15:00

3
:
0
Тугади

Пахтакор

Драган Черан - 28', Драган Черан - 46', Жалолиддин Машарипов - 59'

45'
90'
46'  Муроджон Тошматов (Саидулло Раҳматов)
62'  Мате Ватсадзе (Зафар Полвонов)
62'  Элгужа Григалашвили (Арсланмират Аманов)
74'  Дилшод Жўраев (Миржамол Қосимов)
74'  Баҳром Абдураҳимов (Жасур Умаров)
28'  Драган Черан
28'  Достонбек Ҳамдамов
46'  Драган Черан
46'  Жалолиддин Машарипов
59'  Жалолиддин Машарипов
72'  Достонбек Ҳамдамов (Хожимат Эркинов)
72'  Аброр Исмоилов (Сардор Собирхўжаев)
83'  Драган Черан (Жавоҳир Сидиқов)
89'  Акром Комилов (Владимир Козак)


ЯНГИЛАШ



90+5. Учрашув якунланди. "Пахтакор" 13 карра Ўзбекистон кубоги соҳиби! 

90+4. ЗАРБА! Эрен Дердийок кучли зарба берди, Раҳимов тўпни ушлаб олди

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди

89. Ўзгариш. "Пахтакор". Комилов ўрнига Козак тушди

83. Ўзгариш. "Пахтакор". Черан ўрнига Сидиқов тушди

82. ГОООООООООООООООООООООЛ! Зафар Полвонов ўйиндан ташқари ҳолатда гол урди, ҳакамлар голни инобатга олишмади

78. Акмал Шораҳмедов оёғида кучли оғриқни ҳис қилди ва майдонни тарк этди, АГМК барча ўзгаришлардан фойдаланиб бўлгани учун 10 киши бўлиб ўйнамоқда

74. Ўзгаришлар. АГМК. Жўраев ўрнига Қосимов, Абдураҳимов ўрнига Умаров тушди



72. Ўзгариш. "Пахтакор". Ҳамдамов ўрнига Эркинов, Аброр Исмоилов ўрнига Собирхўжаев туширилди

62. Ўзгаришлар. АГМК. Ватсадзе ўрнига Полвонов, Григалашвили ўрнига Аманов майдонга тушди.

59. ГООООООООООООООООООООООЛ! ЖАЛОЛИДДИН МАШАРИПОВ - 0:3. Жалолиддин пенальтини Паненка услубида, тўпни марказга оҳиста зарба билан йўллаб, аниқ амалга оширди




58. ПЕНАЛЬТИ! АГМК дарвозасига!

56. VAR яна ишга тушди, Қодиров вазиятни ўзи томоша қилди ва тўп Раҳмоновнинг қўлига тегди деб топди

46. ГОООООООООООООЛ. ДРАГАН ЧЕРАН. Машариповнинг ажойиб узатмасини Черан боши билан голга айлантирди, 0:2.




46. Ўзгариш. АГМК, Муроджон Тошматов ўрнига Сайдулло Раҳматов майдонга тушди.

45. Иккинчи бўлим бошланди.

45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:1

45. Биринчи таймга  бир дақиқа қўшилди

40. ЗАРБА! Элгужа Григалашвилининг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

32. "Пахтакор" дарвозабони Санжар Қувватов ўз жарима майдончасидан ташқарига чиқиб, АГМК ҳужумини бартараф этган ҳолда, тўпни қайтарди.


28. ГОООООООООООООООООООООООЛ! ДРАГАН ЧЕРАН 0:1. Ҳамдамов рақибни алдаб ўтиб, Черанга тўпни узатди. Драган эса жарима майдони марказидан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди. 





21. "Пахтакор"нинг ҳужуми, Машарипов узатган тўпни Аброр Исмоиловнинг зарбаси ноаниқ чиқди

19. УХХХ! "Пахтакор" бурчак тўпига эга бўлди, Дердийокни Раҳмонов ушлаб қолганди, Зокир Қодиров VAR ҳакамлари билан гаплашди ва бу вазиятда пенальи йўқ деб топилди

11. ЗАРБАААА! Чап қанотдан узатилган тўпни Достонбек Ҳамдамов дарвозага йўллади, тўпни Раҳимов қайтарди! 

8. АГМК иккинчи бурчак тўпига эга бўлди, Ғофуров узатган тўпни ҳимоячилар қайтаришди

7. ЗАРБААА! "Пахтакор" жарима тўпига эга бўлди, Машариповнинг кучли зарбасидан кейин Раҳимов тўпни қайтарди! 

5. Учрашувни АГМК ҳужумлар билан бошлади

4. Хавфли вазият! Чап қанотдан Элгужа олдинга ўтди ва зарба берди, кучсиз зарбадан кейин Қувватов тўпни ушлаб олди

1. Баҳром Абдураҳимов учрашувдаги биринчи бурчак тўпини ишлаб олди. Бироқ бурчакдан узатилган тўп қайтариб юборилди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Финал соат 15:00да бошланади.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика