Ўзбекистон футзал терма жамоаси Олмалиқ шаҳрида машғулотларни бошлади
		
		04 сен 2020 14:18
        Янгиликлар	
	 
				 
				Ўзбекистон футзал терма жамоаси Олмалиқ шаҳрида машғулотларни бошлади
Ўзбекистон футзал терма жамоаси қисқа танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини давом эттиради.
			Баходир Аҳмедов мураббийлиги остидаги футзалчиларимиз бугун ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун Олмалиқ шаҳрида жамланди.
Мураббийлар штаби 17 сентябрга қадар давом этадиган мазкур йиғинга 20 нафар футзалчини жалб этган.
Футзал терма жамоамиз Осиё чемпионати “C” гуруҳида Баҳрайн, Хитой ва Индонезия вакиллари билан кураш олиб боради. Мазкур чемпионатда муваффақиятли иштирок этган 5 та жамоа 2021 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар