UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  93 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  6 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   15 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Ўзбек футболи афсонаси 77 ёшда Янгиликлар

Ўзбек футболи афсонаси 77 ёшда

Ўтган асрнинг 60-70 йилларида ўзининг ёрқин ўйинлари билан миллионлаб ишқибозлар қалбини забт этган маҳоратли футболчилардан бири Биродар Абдураимовдир.

Унинг "Пахтакор" сафидаги ўйинларини барча фахр билан тилга олади. Абдураимов фамилиясини эшитганда мухлислар кўз ўнгида голга ташна ҳужумчи гавдаланади десак, хато қилмаган бўламиз. Бу йил таниқли футболчи, маҳоратли мураббий Биродар Абдураимов 77 ёшни қаршилайди.


Эркин (Биродар) Абдураимов 1943 йилнинг 14 майида Тошкент шаҳрида таваллуд топди. Болалигидан спортга қизиққан Биродар тенгдошлари билан маҳаллада футбол ўйнар, бўш вақт топди дегунча стадион томон ошиқарди. Футбол бир нечта спорт турига хос ҳаракатларни ўзида мужассамлаган мураккаб ўйин. Бироқ тўп билан дўстлашган уддабурон қахрамонимиз эрта тонгдан майдон бўйлаб югуриб, тўп тепиб машқ қилишдан чарчамасди. Ҳаракатлари натижаси ўлароқ, 16 ёшида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига киритилди. Сергей Арутюнов бошчилигидаги бу жамоа Чимкент ва Петропавловскдаги мусобақаларда муваффақият қозонган.

Ёш йигит ҳар бир машғулот пайти залда соатлаб шуғулланар, бурчак зарбасини қойилмақом тарзда тепишни ўзлаштирар, тинкаси қуриса ҳамки, яна ва яна машқ қилаверарди. Шу тарзда Биродар учун омадли йиллар бошланди. Олдинда уни "Пахтакор" кутарди.

Абдураимов собиқ иттифоқнинг ўсмирлар, олимпия ва миллий терма жамоалари шарафини муносиб ҳимоя қилиб, олқиш олган. Рио-де-Жанейродаги афсонавий "Маракана" аренасида 140 минг томошабин шоҳидлигида собиқ иттифоқ термаси таркибида Бразилия термаси устидан ғалаба қозонилган учрашувда ўйнаган!

1960-74 йилларда "Пахтакор" жамоасининг етакчи ҳужумчиси сифатида ажойиб ўйинлари билан ўзбек номини дунёга танитди. Қуйида биз санаб ўтадиган фактлар қахрамонимизнинг чинакам истеъдод соҳиби эканлигини яққол кўрсатиб турибди.

Мамлакат чемпионатларида 425 учрашувда иштирок этган, шу жумладан, "Пахтакор" таркибида 358 учрашувда қатнашган.

1968 йили СССР чемпионати олий лигасида 22 гол, 1972 йили биринчи лигада 34 гол билан энг сермаҳсул тўпурарга айланган.

Нуфузли турнирларда 104 та гол киритиб, "Григорий Федотов номидаги тўпурарлар клуби" аъзосига айланган.
СССР кубоги финалчиси бўлган.

1990 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий унвони билан тақдирланган.

1992 йили бош мураббий сифатида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси билан Ўзбекистон Кубогининг биринчи соҳиби сифатида тарихга кирган.

1994 йили Япониянинг Хиросима шаҳрида ўтказилган ХII Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи сифатида чемпионга айланган.


Биродар Ҳасанович Ўзбекистон футболида ўз ўрнига эга Абдураимовлар сулоласига асос солган. Тўнғич ўғли Азамат терма жамоамиз таркибида Осиё ўйинлари чемпиони, бир қатор мамлакатлар чемпионатлари ғолиби бўлган. Яна бир фарзанди Жасур Абдураимов эндиликда "Пахтакор" жамоаси мураббийлар штабида ишламоқда.

Биродар Абдураимов "Шуҳрат" медали (1994), "Ўзбекистон ифтиҳори" (2003) кўкрак нишони, "Фидокорона хизматлари учун" (2006) ордени билан мукофотланган.

Биз ўзбек футболи афсонаси Биродар Ҳасановични 77 ёшга тўлиши муносабати билан самимий муборакбод этамиз ҳамда яна кўп йиллар футболимиз равнақига ҳисса қўшиб юришини тилаймиз!


Рейтинг: +10   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика