"Ўйнашда давом этишдан маъно йўқ эди" — Буффон
05 сен 2023 12:56
Янгиликлар
"Ўйнашда давом этишдан маъно йўқ эди" — Буффон
Италиялик футболчи тўғри қарор қабул қилганига ишонмоқда.
Италия терма жамоаси собиқ футболчиси Жанлуижи Буффон фаолиятини якунлаш сабабини айтди.
"Ўйнашда давом этишдан маъно йўқ эди. Менимча, футболдан кетиш учун етарлича ёш ва қулай вазият келди. Ўтган мавсум синов мавсуми бўлди, мен уни ажойиб формада бошладим, лекин кейин барибир жароҳат олдим. Бу мен учун огоҳлик қўнғироғи эди", – деди собиқ футболчи.
Буффон 45 ёшида фаолиятига якун ясади. Унинг биринчи ва охирги клуби "Парма" бўлди. Италиялик футболчи фаолиятининг кўп қисмини "Ювентус"да ўтказди ва ПСЖда ҳам 1 мавсум ўйнади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар