UZ

Сўнгги янгиликлар

10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий, ИШИДга қиёсланган Саудия Арабистони ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз  0 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  4 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  7 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  3 07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  1 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  2 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  1 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  1 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  19 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  3 23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0

Ойбек Рустамов: "Бош ҳакам тўп ўнг қўлимга текканини қаердан кўрди, ўзим ҳам ҳайронман" Янгиликлар

Ойбек Рустамов: "Бош ҳакам тўп ўнг қўлимга текканини қаердан кўрди, ўзим ҳам ҳайронман"

ОКМК ярим ҳимоячиси Ойбек Рустамов "Насаф"га қарши (0:2) учрашувдан кейин пенальти билан боғлиқ эпизод бўйича изоҳ берди.

Унинг айтишича, ўша вазиятда тўп унинг ўнг қўлига тегмаган ва 11 метрлик нуқтани кўрсатиш учун ҳеч қандай асос бўлмаган. 



- 6 очколик учрашув ҳақида фикрларингиз...

- Қаршида қийин бўлишини билган ҳолда ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Тўғри таъкидлаб ўтдингиз, бу 6 очколик баҳс эди. Ижобий натижа қайд этиш насиб қилмаган экан, мағлубиятга учрадик. Ҳаёт давом этади. Олдинда ўйинларимиз бор. Бўлажак учрашувларга яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз.


- Ҳамма муҳокама қилаётган пенальти билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритиб берсангиз. Ўша вазиятда нима рўй берди? Ҳакам сизга нималар деди? 

- Бош ҳакам тўп ўнг қўлимга текканини қаердан кўрди, ўзим ҳам ҳайронман. Масофа яқин эди, тўп чап қўлимга (чап қўл танага ёпишиб тургани сабабли пенальтига асос бўлмайди – таҳр.) ва кейин қорнимга тегиб кетди. Агар ўнг қўлимга текканида тўп йўналиши ўзгарган бўларди. Энди нима ҳам деймиз. Нимага асосланиб, бундай қарор қабул қилишди, билмайман. Агар дарвоза ортидаги камерадан кўришганида, балки ҳаммаси яққол кўринган бўларди. 

Қизиғи, бош ҳакам қанот ҳакамига қараб иш қилди. VAR'ни нега бунча узоқ кўрди, ҳайронман. Энди ҳаммаси уларнинг инсофига боғлиқ.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика