UZ

Сўнгги янгиликлар

13:57"Реал" ТВ: "ВАР бўйича "Реал"нинг натижаси -27, "Барселона" ва "Атлетико" "плюс"да"   13 13:28"Лестер" устози Нистелрой: "Бу Ферги-тайм эмас, офсайд тайм"  3 13:17Гвардиола 60 млн. еврога олинган Нико ҳақида: "Унинг отаси бизда ишларди"  1 12:38ПСЖ мавсум бошидан бери Лига 1да ҳали мағлуб бўлмади. Бунақаси тарихда 3 бор содир бўлди  0 12:29Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Осиё Кубогида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди  2 12:04Усмон Дембеле кетма-кет 7 ўйинда гол урди  6 10:57Легионерларимизга аталган кун. Бугун Ҳусанов, Ғаниев, Эркинов, Турғунбоев жамоалари ўйнайди   5 10:16"Машъал" янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттиради  0 09:43Sofascore. Отабек Шукуров "Ал Насср" билан учрашувда неча баҳо олди?  5 09:10"Металлург" собиқ мураббийи Мальдив ороллари жамоасида иш бошлади  5 08:35"Шўртан" дарвозабони легионерга айланди  1 08:05Ўзбекистонлик ҳимоячи Тожикистон совриндори сафига бориб қўшилди  0 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   78 03:03Франция. ПСЖ "Монако"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  6 02:53Англия Кубоги. "Манчестер Юнайтед"дан камбэк! Магуайр 90+3-дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди  14

Охирги 7 йилда қорақалпоғистонлик футболчилар олий лигада нечта гол уришди? Янгиликлар

Охирги 7 йилда қорақалпоғистонлик футболчилар олий лигада нечта гол уришди?

Қорақалпоғистон жамоаси 16 йилдан буён Олий лигада иштирок этмаётган бўлсалар ҳам, охирги йилларда қорақалпоғистонлик футболчилар чмепионатда ўз ўринларига эга бўлишмоқда.

Биз сўнгги 7 йилда Олий лигада гол урган қорақалпоғистонлик футболчилар ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик.

6. Наврўз Хаипов. 12 ўйин – 2 гол
Ўйнаган жамоаси: “Обод” (12-2)

Хаипов 2017 йилнинг биринчи даврасини Тошкентнинг “Обод” жамоасида ўтказиб 12 учрашувда 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Эътиборга молик жиҳати у Олий лигадаги дебют ўйинида ‘Навбаҳор”га қарши сафардаги ўйиннинг 90 дақиқасида гол урган эди. У чемпионатнинг 2-турида “Қўқон-1912” жамоаси дарвозасига ҳам аниқ йўл топди. Афсуски Олий лигадаги дастлабки 2 ўйинда ҳам гол урган футболчи, кейинги 10 та учрашувда бирорта ҳам гол ура олмай, яна Нукус жамоасига қайтишга мажбур бўлди.

5. Ойбек Нурбоев. 110 ўйин – 4 гол
Ўйнаган жамоалари: “Нефтчи” (60-3), “Динамо” (10-0), “Бухоро” (21-1), “Қўқон-1912” (13-0), “Олмалиқ” (6-0).
Нурбоев 2010-2013 йиллар давомида “Нефтчи” либосида чемпионатда иккита гол урди. Ундан жабр кўрган жамоалар “Навбаҳор” ва “Қизилқум”дир. 2013 йилнинг иккинчи даврасида “Динамо”да ўйнаб гол ура олмагади. Кейинги мавсумда эса “Бухоро” таркибида “Локомотив”га, 2014 йилнинг биринчи ярмида “Нефтчи” либосида “Динамо”га гол уришга муваффақ бўлди. Ойбек ҳимоячи бўлишига қарамай ўз ҳисобига 4 та гол ёздириб қўйганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

4. Азамат Бабажанов. 110 ўйин – 5 гол
Ўйнаган жамоалари: “Машъал” (9-0), “Бухоро” (9-0), “Қизилқум” (34-1), “Динамо” (45-4), “Навбаҳор” (4-0), “Андижон” (7-0)
Бабажанов 2010 йилдан бери Олий лига жамоаларида тўп суриб келмоқда. Азамат Олий лигадаги илк голини 2013 йили “Қизилқум” сафида “Нефтчи”га қарши ўйинда нишонлаган. Шундан сўнг у “Динамо” таркибида кетма-кет иккита омадли мавсумни ўтказди. Ярим ҳимоячи ана шу мавсумларда иккитадан гол киритди. Бабажанов шу пайтгача Олий лигада 6 та жамоада тўп сурган бўлса, шуларнинг фақат иккитасида гол урган.



3. Наврўз Алимов. 56 ўйин – 7 гол
Ўйнаган жамоалари: “Қизилқум” (46-7), “Пахтакор” (2-0), “Қўқон-1912” (8-0)
Алимов 2013 ва 2014 йилги мавсумларда “Қизилқум” либосида чемпионатда 2 тадан гол урди. 2015 йилда “Пахтакор”га ўтиб кетган ҳужумчининг ишлари юришмади. Пойтахт жамоасида захирада ўтириб қолган Наврўз мавсумнинг иккинчи қисмида яна Навоий жамоасига қайтиб келди ва бу ерда ярим йилда учта голга муаллифлик қилди. 2016 йилнинг биринчи даврасини “Қўқон-1912”да ўтказган Алимов 8 ўйинда бирорта ҳам гол ура олмади. Шундан сўнг футболчи жароҳатлар гирдобига тушиб қолди ва Олий лигада бошқа кўриниш бермади.

2. Саламат Қутибаев. 110 ўйин – 13 гол
Ўйнаган жамоалари: “Машъал” (25-1), “Сўғдиёна” (8-0), “Олмалиқ” (26-5), “Бухоро” (43-6), “Локомотив” (8-1)
Қутибаев 2010 ва 2014 йилларда “Машъал” таркибида бир гол киритди. Унинг Олий лигадаги дебют голи “Нефтчи” дарвозасига урилди. 2014 йилнинг иккинчи ярмида “Сўғдиёна”да ҳаракат қилиб, ўз ҳисобига гол ёздириб қўя олмади. Кейинги икки мавсумда Саламат “Олмалиқ” ва “Бухоро”да бештадан голга муаллифлик қилди. 2017 йилнинг биринчи ярмида “Локомотив”да ва иккинчи даврада “Бухоро”да битта гол киритди. Ярим ҳимоячининг охирги 6 мавсумда Олий лигада урган голлари сони 13 тани ташкил этмоқда.

1. Азамат Алланиязов. 98 ўйин – 27 гол
Ўйнаган жамоалари: “Насаф” (72-23), “Қизилқум” (14-2), “Бухоро” (12-2)
Алланиязов 2011 йилдан 2016 йилга қадар Қаршининг “Насаф” жамоаси учун чемпионатда 23 та гол уришга муваффақ бўлди. Азамат шундан сўнг “Қизилқум” ва “Бухоро”да ярим мавсумдан тўп суриб, ҳар иккала жамоа либосида ҳам иккитадан голга муаллифлик қилди. 2013 йили ҳужумчи 11 та гол уриб, ўзининг шахсий рекордини ўрнатди.

БОНУС
Дамир Низанов. 12 ўйин – 0 гол
Ўйнаган жамоалари: “Нефтчи” (0-0), “Динамо” (12-0)
Низанов 2016 йили “Нефтчи” жамоаси билан шартнома имзолади. Бироқ унга Олий лига ўйинларида майдонга тушиш насиб этмади. Дамир 2017 йилда Самарқанднинг ‘Динамо” жамоасига йўл олди ва бу жамоада 8 та ўйинда иштирок этди. У ҳозиргача Олий лигада гол киритмади.


Фурқат Юсупов

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика