UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  0 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  0 21:35Ўзбекистон Кубоги. "Шўртан" "Арал"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. "Қўқон-1912" ва "Бунёдкор" қўшимча бўлимларга мурожаат қилишди  3 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  0 21:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" - "Видад Касабланка" (онлайн ҳисоб)  19 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  1 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   6 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  2 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  11 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  10 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  5 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  6 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2

Охирги 7 йилда қорақалпоғистонлик футболчилар олий лигада нечта гол уришди? Янгиликлар

Охирги 7 йилда қорақалпоғистонлик футболчилар олий лигада нечта гол уришди?

Қорақалпоғистон жамоаси 16 йилдан буён Олий лигада иштирок этмаётган бўлсалар ҳам, охирги йилларда қорақалпоғистонлик футболчилар чмепионатда ўз ўринларига эга бўлишмоқда.

Биз сўнгги 7 йилда Олий лигада гол урган қорақалпоғистонлик футболчилар ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик.

6. Наврўз Хаипов. 12 ўйин – 2 гол
Ўйнаган жамоаси: “Обод” (12-2)

Хаипов 2017 йилнинг биринчи даврасини Тошкентнинг “Обод” жамоасида ўтказиб 12 учрашувда 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Эътиборга молик жиҳати у Олий лигадаги дебют ўйинида ‘Навбаҳор”га қарши сафардаги ўйиннинг 90 дақиқасида гол урган эди. У чемпионатнинг 2-турида “Қўқон-1912” жамоаси дарвозасига ҳам аниқ йўл топди. Афсуски Олий лигадаги дастлабки 2 ўйинда ҳам гол урган футболчи, кейинги 10 та учрашувда бирорта ҳам гол ура олмай, яна Нукус жамоасига қайтишга мажбур бўлди.

5. Ойбек Нурбоев. 110 ўйин – 4 гол
Ўйнаган жамоалари: “Нефтчи” (60-3), “Динамо” (10-0), “Бухоро” (21-1), “Қўқон-1912” (13-0), “Олмалиқ” (6-0).
Нурбоев 2010-2013 йиллар давомида “Нефтчи” либосида чемпионатда иккита гол урди. Ундан жабр кўрган жамоалар “Навбаҳор” ва “Қизилқум”дир. 2013 йилнинг иккинчи даврасида “Динамо”да ўйнаб гол ура олмагади. Кейинги мавсумда эса “Бухоро” таркибида “Локомотив”га, 2014 йилнинг биринчи ярмида “Нефтчи” либосида “Динамо”га гол уришга муваффақ бўлди. Ойбек ҳимоячи бўлишига қарамай ўз ҳисобига 4 та гол ёздириб қўйганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

4. Азамат Бабажанов. 110 ўйин – 5 гол
Ўйнаган жамоалари: “Машъал” (9-0), “Бухоро” (9-0), “Қизилқум” (34-1), “Динамо” (45-4), “Навбаҳор” (4-0), “Андижон” (7-0)
Бабажанов 2010 йилдан бери Олий лига жамоаларида тўп суриб келмоқда. Азамат Олий лигадаги илк голини 2013 йили “Қизилқум” сафида “Нефтчи”га қарши ўйинда нишонлаган. Шундан сўнг у “Динамо” таркибида кетма-кет иккита омадли мавсумни ўтказди. Ярим ҳимоячи ана шу мавсумларда иккитадан гол киритди. Бабажанов шу пайтгача Олий лигада 6 та жамоада тўп сурган бўлса, шуларнинг фақат иккитасида гол урган.



3. Наврўз Алимов. 56 ўйин – 7 гол
Ўйнаган жамоалари: “Қизилқум” (46-7), “Пахтакор” (2-0), “Қўқон-1912” (8-0)
Алимов 2013 ва 2014 йилги мавсумларда “Қизилқум” либосида чемпионатда 2 тадан гол урди. 2015 йилда “Пахтакор”га ўтиб кетган ҳужумчининг ишлари юришмади. Пойтахт жамоасида захирада ўтириб қолган Наврўз мавсумнинг иккинчи қисмида яна Навоий жамоасига қайтиб келди ва бу ерда ярим йилда учта голга муаллифлик қилди. 2016 йилнинг биринчи даврасини “Қўқон-1912”да ўтказган Алимов 8 ўйинда бирорта ҳам гол ура олмади. Шундан сўнг футболчи жароҳатлар гирдобига тушиб қолди ва Олий лигада бошқа кўриниш бермади.

2. Саламат Қутибаев. 110 ўйин – 13 гол
Ўйнаган жамоалари: “Машъал” (25-1), “Сўғдиёна” (8-0), “Олмалиқ” (26-5), “Бухоро” (43-6), “Локомотив” (8-1)
Қутибаев 2010 ва 2014 йилларда “Машъал” таркибида бир гол киритди. Унинг Олий лигадаги дебют голи “Нефтчи” дарвозасига урилди. 2014 йилнинг иккинчи ярмида “Сўғдиёна”да ҳаракат қилиб, ўз ҳисобига гол ёздириб қўя олмади. Кейинги икки мавсумда Саламат “Олмалиқ” ва “Бухоро”да бештадан голга муаллифлик қилди. 2017 йилнинг биринчи ярмида “Локомотив”да ва иккинчи даврада “Бухоро”да битта гол киритди. Ярим ҳимоячининг охирги 6 мавсумда Олий лигада урган голлари сони 13 тани ташкил этмоқда.

1. Азамат Алланиязов. 98 ўйин – 27 гол
Ўйнаган жамоалари: “Насаф” (72-23), “Қизилқум” (14-2), “Бухоро” (12-2)
Алланиязов 2011 йилдан 2016 йилга қадар Қаршининг “Насаф” жамоаси учун чемпионатда 23 та гол уришга муваффақ бўлди. Азамат шундан сўнг “Қизилқум” ва “Бухоро”да ярим мавсумдан тўп суриб, ҳар иккала жамоа либосида ҳам иккитадан голга муаллифлик қилди. 2013 йили ҳужумчи 11 та гол уриб, ўзининг шахсий рекордини ўрнатди.

БОНУС
Дамир Низанов. 12 ўйин – 0 гол
Ўйнаган жамоалари: “Нефтчи” (0-0), “Динамо” (12-0)
Низанов 2016 йили “Нефтчи” жамоаси билан шартнома имзолади. Бироқ унга Олий лига ўйинларида майдонга тушиш насиб этмади. Дамир 2017 йилда Самарқанднинг ‘Динамо” жамоасига йўл олди ва бу жамоада 8 та ўйинда иштирок этди. У ҳозиргача Олий лигада гол киритмади.


Фурқат Юсупов

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика