UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  7 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  1 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  9 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0 08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  4 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  15 01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  1 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  5 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Гёкерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  8 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1

Ўтган йили "Хўжанд" таркибида "Насаф"га қарши ўйнаган ўзбек футболчиси "Сўғдиёна"га қарши ўйин олдидан қандай фикрда? Янгиликлар

Ўтган йили "Хўжанд" таркибида "Насаф"га қарши ўйнаган ўзбек футболчиси "Сўғдиёна"га қарши ўйин олдидан қандай фикрда?

"Хўжанд" футболчиси Самандар Очилов ОФК Кубоги Марказий минтақа финали олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Бўлажак ўйин ҳақида

- Авваламбор барча Ўзбекистон футбол мухлисларига салом йўллаб қоламан. Рақиб жамоани ўрганиб чиқдик, улар Ўзбекистон Суперлигасида ўз ўрнини топиб улгурган жамоа саналади. Қолаверса, жиззахликлар таркибида етакчи ўйинчилар бисёр. Ўйлайманки, эртанги ўйинда рақибга етарлича қаршилик кўрсата оламиз.

- Ўтган йили "Хўжанд" таркибида ОФК кубоги доирасида "Насаф"га қарши баҳсда иштирок этгансиз. "Сўғдиёна"ни ўтган йилги "Насаф"га қараганда кучлироқ деб ҳисоблайсизми?

- Ҳа, ўтган йили ОФК кубоги доирасида "Насаф"га қарши ўйнаганман. Лекин иккала жамоа бир-бирига ўхшамаган ўйин намойиш этади. Ҳар икки клуб ҳам кучли таркибга эга, фақатгина тактик жиҳатдан фарқ қилади.

- Мендаги маълумотларга кўра, "Хўжанд" таркибида бугунги кунда 5 нафар ўзбекистонлик футболчи тўп тепади. Улар орасида Динмуҳаммад Очилов билан қариндошлигингиз борми?

- Таъкидлаганингиздек, клуб сафида 5 нафар ўзбек футболчиси тўп тепади. Динмуҳаммад Очилов менинг укам бўлади", деди ўзбекистонлик ҳимоячи.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика