UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  0 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  2 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  5 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  14 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  2 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  14 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0 08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  4 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  17 01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  1

Отабек Валижонов: "Тақвим "Андижон" учун бироз ноқулай келганди" Янгиликлар

Отабек Валижонов: "Тақвим "Андижон" учун бироз ноқулай келганди"

"Андижон" - "Локомотив" (1:3) учрашувида мезбонларнинг ягона голига муаллифлик қилган Отабек Валижонов ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Пахтакор"дан мағлубиятга учраганимиздан сўнг ўз уйимизда қандай бўлмасин "Локомотив"дан очко олишни ўйлагандик. Шунга монанд жамоамизнинг хар бири аъзоси ўзига яраша тайёргарлик кўрганди. "Темирйўлчилар"нинг ўтган турда "Навбаҳор" билан ўтказган учрашувини видео тасвир орқали кўриб чиққандик. Ўйлайманки тошкентликлар бизга нисбатан анча мазмунли ва кучли ўйнади. Агарда Наманганда кўрсатган ўйинини бизга ҳам намойиш қилганида ишонч билан айта оламанки, камида дуранг ўйнаган бўлардик. 

- "Андижон"га нима етишмади? Менимча ҳамма нарса етарли бўлди. Лекин тан олиш керак, рақиб кучлилик қилди. Буни тўғри қабул қилиш керак. "Андижон"нинг таркиби бу йил янгитдан тузилди. Шахсан мени жамоага келганимга энди бир ой бўлди. Футболчилар бир-бирини тўлиқ тушуниб кетишлари учун барибир вақт керак бўлади. "Локомотив" эса 3-4 йилдан бери асосан бир хил таркиб билан ўйнаб келмоқда. Шу жиҳатига ҳам эътибор бериш керак. Назаримда "Андижон" ҳам мамлакатимизнинг етакчи клубига қарши ёмон ўйин кўрсатмади.

- Тақвим ҳам "Андижон" учун бироз ноқулай келгандек. Бу баҳона эмас. Лекин дастлабки турларда етакчи клубларга қарши ўйнадик. Умид қиламанки, омадсизликлар ортда қолди. Кейинги турларда мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

- Фурсатдан фойдаланиб бугун жамоамизни ажойиб тарзда бутун учрашув чоғида қизғин-қўллаб қувватлаб турган ишқибозларимизга миннатдорчилик билдираман, - дейди Отабек Валижонов

"Андижон" матбуот хизмати.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика