UZ

Сўнгги янгиликлар

21:18Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  0 20:56ЕЧЛ. "Барселона" – "Олимпиакос". Таркиблар аниқ  2 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 20:17Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" – "Насаф" 1:1 (матнли трансляция)  30 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  5 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  5 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  16 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  7 17:27Алаба яна жароҳат олди  3 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  12 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0

Отабек Ғуломхўжаев: "Боаке жамоага мослашиб кета олмаяпти. Эдгарда оилавий муаммо бор" Янгиликлар

Отабек Ғуломхўжаев: "Боаке жамоага мослашиб кета олмаяпти. Эдгарда оилавий муаммо бор"

"Металлург" - "Андижон" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин кескин курашларга бой бўлди. Биринчи таймда жуда кўп голли вазиятлар яратдик. Афсуски сўнгги ўйинларда бўлгани каби вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Иккинчи таймда биринчи голни ўтказиб юборганимиздан кейин йигитлар ўзларини йўқотиб қўйишди. Ҳужум қилиб ҳимояни эсдан чиқардик. Балки бу таркибдаги ёш футболчиларимизнинг тажрибасизлиги туфайлидир. Шунинг ҳисобига икки хил тайм гувоҳига айландик. Хатоларни ўрганиб чиқамиз. "Металлург"ни ғалаба билан табриклаймиз", - дейди Ғуломхўжаев. 

- Бугун Жалолиддинов ва Боаке ўртасидаги ўзаро тушуниш ўхшамади. Шу ҳақда нима дея оласиз?
- Бугун Жасур асосан қанотдаги Абдуманнопов ва Исмоилов билан кўп ўйнади. Биринчи таймда бизда 4та вазият бўлди, мезбонларда 1та. Агар гол урганимизда ҳисоб бутунлай бошқача бўларди. Ҳозирча Мартин Боаке жамоага мослашиб кета олмаяпти. Балки кейинги ўйинда Боакени захирада қолдирармиз. Ёки уни бошқа позицияда синаб кўрамиз. 

- Ўтган ўйиндан кейин Эдгар Бернхардт ҳақида кескин фикр билдирган эдингиз. Ҳатто уни сардорликдан ҳам маҳрум қилишимиз мумкин дегандингиз. Бугун у Бекободга ҳам келмади...
- Ҳа, айни пайтда Эдгарда оилавий муаммолар бор. Гаплашганимизда оиласидаги муаммо ҳақида гапирди. Шу боис унга дам бердик ва Андижонда қолдирдик.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика