ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди

Sherzod Nurmatov
20 окт 2025, 13:04
ОФК Чемпионлар Лигаси 2 доирасидаги "Андижон" – "Ал Ҳалдия" учрашуви расмийлари маълум.

"Андижон" жамоаси 22 октябрь куни ОФК Чемпионлар Лигаси 2 мусобақасининг 3-тури доирасида Баҳрайннинг "Ал Ҳалдия" клубини қабул қилади. Мазкур беллашувни иорданиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

"Андижон" – "Ал Ҳалдия"

Бош ҳакам: Аҳмад Яқуб Иброҳим Иброҳим (Иордания)

Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳамза Абдулмажид Юнис Саъдеҳ, Қаис Айман Исса Ҳамес (иккаласи – Иордания)

Тўртинчи расмий: Нурзатбек Абдикадиров (Қирғиз Республикаси)

Ҳакамлар назоратчиси: Алаа Абед-Алқадер Наема Ал Абади (Ироқ)

Комиссар: Давлатманд Исломов (Тожикистон)

Маҳаллий медиа офицер: Шерзод Ражабов

Маҳаллий бош координатор: Беҳзод Олимжонов

Эслатиб ўтамиз, учрашув 22 октябрь куни 18:45 га белгиланган. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia