UZ

Сўнгги янгиликлар

09:08Килиан Мбаппе «Реал Мадрид»га ўтганини қачон эълон қилиниши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 08:42БАА Про лигаси. Эркинов 78 дақиқа ўйнаган баҳсда «Ал Ваҳда» йирик ғалабани қўлга киритди  0 08:16Ўзбекистон U-14 терма жамоаси «Ривожланиш кубоги» ғолиблигини қўлга киритди!   1 07:50Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда яна бир олимпиада йўлланмаси соҳибига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади  4 07:24Суперлига. Бугун 7-тур баҳслари якунига етади  1 06:05ЛаЛига. "Барселона" - "Реал Сосьедад" 2:0   3 06:00АПЛ. "Астон Вилла" - "Ливерпуль" 3:3   0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" ғалабани қўлдан чиқарди  7 02:00ЛаЛига. "Барселона" ишончли ғалабага эришди  18 01:41А Серия. "Фиорентина" ғалаба қозонди ва ҳозирча "Наполи"ни еврокубокларсиз қолдирмоқда  1 01:23МЮда анъанавий байрам бўлмайди. Нега?  0 00:30Ди Стефано, Пушкаш каби футболчиларни чақирмаган чемпион ҳамда кумуш медаллар учун ишдан ҳайдалган мураббий — иккинчи Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  0 23:53Легионерлар. Абдуллаев ва Амонов жамоаси мағлуб бўлди, Ғаниев захирада қолди, Турсунов учрашувда тўлиқ иштирок этди  1 23:31Эрон. Чемпионлик учун курашаётган Машарипов жамоаси ғалабага эришди  0 22:53Мбаппе ва Ал Ҳелайфи ўртасида жанжал содир бўлган экан  21

Осиёнинг амалдаги чемпиони Қатар 27 кишилик рўйхатни эълон қилди. ОК-2019ни "ёндирган" Афиф ва Али таркибда Янгиликлар

Осиёнинг амалдаги чемпиони Қатар 27 кишилик рўйхатни эълон қилди. ОК-2019ни "ёндирган" Афиф ва Али таркибда

Осиё қитъаси терма жамоалари аста секин Осиё Кубоги учун қайдномасини эълон қилмоқда.

Қатар терма жамоаси бош мураббийи Маркес Лопес ОК учун 27 кишилик кенгайтирилган рўйхатни эълон қилди. Қайдномадаги барча футболчилар Қатар Юлдузлар лигасида тўп тепишади. Осиё Кубоги-2019нинг асосий юлдузларига айланган Акрам Афиф ҳамда Алмоез Али ҳам кутилганидек таркибда бор.

Қатар терма жамоасининг Осиё Кубоги учун кенгайтирилган рўйхати:

Дарвозабонлар: Мешал Баршам ("Ал Садд"), Саад Ал Шиб ("Ал Садд"), Салаҳ Закария ("Ал Дуҳайл").

Ҳимоячилар: Сауд Ал Хатер ("Ал Вакра"), Алмаҳди Али ("Ал Вакра"), Бассам Ал Рави ("Ал Райян"), Буалем Хухи ("Ал Садд"), Ҳумам Ал Амин ("Ал Гарафа"), Лукас Мендес ("Ал Вакра"), Педро Мигел ("Ал Садд"), Султан Ал Брик ("Ал Дуҳайл"), Ториқ Салмон ("Ал Садд").

Ярим ҳимоячилар: Абдулазиз Ҳатем ("Ал Райян"), Аҳмед Фатҳи ("Ал Араби"), Али Ассад ("Ал Садд"), Ҳассан Ал Ҳайдос ("Ал Садд"), Жассим Жабер ("Ал Араби"), Муҳаммад Ваад ("Ал Садд"), Мустафа Ториқ ("Ал Садд"), Осама Ал Таири ("Ал Райян"), Аҳмед Ал Жанаҳи ("Ал Гарафа"), Аҳмед Алаа ("Ал Гарафа").

Ҳужумчилар: Акрам Афиф ("Ал Садд"), Алмоез Али ("Ал Дуҳайл"), Муҳаммад Мунтари ("Ал Дуҳайл"), Ҳолид Мунир ("Ал Вакра"), Юссуф Абдулразақ ("Ал Садд").


Қатар терма жамоасининг Осиё Кубоги учун якуний қайдномаси тез орада эълон қилинади. Жамоалар мусобақадаги дастлабки ўйини бошланишига 6 соат вақт қолгунга қадар қайдномага ўзгартириш кирита олади (кутилмагандаги эҳтимолий жароҳат сабаб).

Маълумот учун, Қатар терма жамоаси Осиёнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. БАА мезбонлик қилган 2019 йилги ОКда қатарликлар Феликс Санчес бошчилигида фурор кўтаришган эди.


Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги 2024 йилнинг 12 январидан 10 февралига қадар айнан Қатарда бўлиб ўтади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика