UZ

Сўнгги янгиликлар

07:28Ўзбекистон кубоги. Бугун “Пахтакор“ — “Насаф“ учрашуви бор  1 01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  28 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  10 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  13 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  2 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  1 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  5 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  12 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  55 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  31 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  4 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  8 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1

Осиё ўйинлари тарихи: 9 та олтин билан кучли ўнликка кира олмаган Ўзбекистон. Инчеон-2014ни ёдга оламиз Янгиликлар

Осиё ўйинлари тарихи: 9 та олтин билан кучли ўнликка кира олмаган Ўзбекистон. Инчеон-2014ни ёдга оламиз

Хитойда XIX Осиё ўйинлари старт олмоқда.

Биз сайтимиз орқали Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги иштирокига оид маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Ҳисоб бўйича XVII Осиё ўйинлари 2014 йилнинг 19 сентябрь - 4 октябрь кунлари кунлари Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилган. 



Ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини 31 спорт турида 291 нафар спортчи ҳимоя қилган. Мусобақа якунига кўра терма жамоамиз аъзолари 9 та олтин, 14 та кумуш ва 22 та бронза медалини қўлга киритишган. Умумий ҳисобда 45 та медалга эга чиққанмиз. 

Очилиш маросимида дзюдочи Ришод Собиров байроқдор вазифасини бажарган. 



Делегациямиз мусобақа якунига кўра, 11-ўринни эгаллаган. Мазкур Осиё ўйинлари Ўзбекистон кучли ўнликка кира олмаган ягона Осиё ўйинларидир. 

Ўзбекистон спорт делегациясида олтин медаль қўлга киритган спортчилар (9 та олтин):

1. Светлана Радзивил (енгил атлетика, баландликка сакраш)

2. Екатерина Воронина (енгил атлетика, кўпкураш)

3. Вадим Меньков (эшкак эшиш, С-1, 1000 метр)

4. Алексей Мочалов (эшкак эшиш, K-1, 1000 метр)

5. Валерия Давидова, Равилия Фархутдинова, Жамила Раҳматова, Анастасия Сердюкова (бадиий гимнастика, жамоавий)

6. Жасур Бойқўзиев (таэквондо)

7. Бекзод Абдураҳмонов (эркин кураш)

8. Рашид Қурбонов (эркин кураш)

9. Рустам Ассакалов (юнон-рум кураши)


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика