UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  1 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  0 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  0 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  1 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  3 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  4 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  9 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  2 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  7 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  10 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18

Осиё ўйинлари қолдирилди. Демак, бу йил Лига кубогидан воз кечиш керак Янгиликлар

Осиё ўйинлари қолдирилди. Демак, бу йил Лига кубогидан воз кечиш керак

16 апрель куни ЎзПФЛ сайтида "Лига кубоги мусобақасини қайта тиклашга қарор қилинди" номли хабар чоп этилди.

Тақвим лойиҳасига кўра, Лига кубогининг биринчи босқичи 23-30 июль кунлари, иккинчи босқичи эса 2-17 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши керак эди.

Аммо 6 май куни Осиё Олимпия кенгаши ижроия қўмитасининг Тошкентдаги йиғилишида сентябрь ойида Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтиши керак бўлган Осиё ўйинлари кейинги йилга қолдирилгани эълон қилинди.

"Сентябрь ойида Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари қолдирилди. Умуман олганда бизнинг бунга ишончимиз комил эди. Энди тақвим масаласида яна бироз бош қотириш керак бўлади", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.

Агар Лига кубоги мусобақасидан воз кечиладиган бўлса, бу муддатга Суперлиганинг камида учта турини сиғдирса бўлади. Шундай бўлган тақдирда Суперлигамиз ноябрь ойи охирида эмас ярмида тугайди.

Лига кубоги мусобақасидан фақат бу йил воз кечиш керак деб ҳисоблайман, кейинги йилларда эса пухта режа билан, қўшни давлат клубларининг режаларини олдиндан билган ҳолда, аниқ тақвим билан ўтказилиши тарафдориман. Фақат мусобақа ҳақида йил бошида эълон бериш керак. Шунда клубларимиз бошланаётган йил учун сметада Лига кубоги харажатларини ҳам киритиб қўйишади.

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика