Осиё ўйинлари. Ўзбекистон муддатдан аввал гуруҳда биринчи бўлди
16 авг 2018 19:00
Янгиликлар
Осиё ўйинлари. Ўзбекистон муддатдан аввал гуруҳда биринчи бўлди
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоамиз 2-турда Қатарни 6:0 ҳисобида тор-мор этишди. Илк турда Ўзбекистон Бангладешни 3:0 ҳисобида таслим қилганди.
Шу тариқа 2та турдан кейиноқ вакилларимиз гуруҳда биринчи ўринни нақд қилишди.
Сўнгги турда Ўзбекистон Таиланд билан ўйнайди. Бу баҳс 19 август куни Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.
№ | Жамоа | Ў | Ю | Д | М | Т-Н | О |
1 | Ўзбекистон | 2 | 2 | 0 | 0 | 9:0 | 6 |
2 | Таиланд | 2 | 0 | 2 | 0 | 2:2 | 2 |
3 | Бангладеш | 2 | 0 | 1 | 1 | 1:4 | 1 |
4 | Қатар | 2 | 0 | 1 | 1 | 1:7 | 1 |
"B" гуруҳида 1-ўринни олган жамоа регламентга кўра А ёки C ёки D гуруҳида 3-ўринни олган жамоага қарши ўйнайди.
Агар бу гуруҳларнинг барчасида 3-ўринни олган жамоалар кейинги босқичга чиқишса "A" гуруҳидаги жамоа бизга рақиб бўлади. Агар "А" гуруҳидаги 3-ўрин соҳиби чиқа олмаса "C" гуруҳи. Бу гуруҳда ҳам бўлмаса охирида "D" гуруҳига қаралади.
Ушбу гуруҳларда қайси жамоалар борлиги ҳақида маълумот берамиз:
"A" гуруҳи: Фаластин, Гонгконг, Индонезия, Хитой Тайпеи, Лаос
"C" гуруҳи: Хитой, БАА, Сурия, Тимор Лесте
"D" гуруҳи: Япония, Вьетнам, Непал, Покистон
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар