UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  0 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  1 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  21 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  55 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  20 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9

Осиё Кубоги. Финалдан олдинги рақамлар Янгиликлар

Осиё Кубоги. Финалдан олдинги рақамлар

Австралияда давом этаётган Осиё Кубогининг эртага финал учрашуви ўтказилади. Бунда мезбон жамоа Австралия мусобақада яхши ўйин кўрсатаётган Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради.
Биласиз, бу жамоалар бир гуруҳда кураш олиб боришди ва ўзаро ўйиннинг биринчисида кореяликлар 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Эртага бўлса, Австралия ўша мағлубият аламини олишга уриниб кўради. Қуйида финал баҳси олдидан рақамлар билан боғлиқ баъзи қизиқарли маълумотларни келтириб ўтамиз.

9. Австралия терма жамоасининг ўйинчилари 9 мамлакат клубларида тўп тепишади. Футболчилар орасида Бельгия, Англия, Германия, Ж.Корея, Голландия, Қатар, Россия, Туркия ва АҚШ миллий чемпионатларида фаолият олиб бораётган ўйинчилар бор.

7. Австралия термасининг етти нафар ўйинчиси ички чемпионат клубларида тўп тепишмоқда. Булар - Томи Юрич, Мэттью Спиранович ("Вестерн Сидней"), Евген Галекович ("Аделаида Юнайтед"), Мэтт Маккей ("Брисбен Роар"), Марк Миллиган ("Мельбурн Виктори"), Терри Антонис ("ФК Сидней") ва Натан Бёрнс ("Веллингтон Феникс").

4. Жанубий Корея таркибида тўрт нафардан футболчи Германия ва Қатарда ўйнашади. Ким Жин Су, Парк Жу Хо, Мон Хён Минг ва Ку Жа Чол Бундеслига клубларида фаолият олиб бораётган бўлса, Чо Ёнг Чол, Нам Те Хи, Ли Кюн Хо ва Хан Кук Ёнг Қатар клублари вакиллари ҳисобланади.

2. Австралиялик Массимо Луонго ҳозирча икки марта "Учрашувнинг энг яхши футболчиси" деб топилди. У Қувайт ва БАА билан кечган баҳсларда шу номга лойиқ кўрилди.

1. Эртага Осиё Кубоги финалида майдонга тушадиган футболчиларнинг деярли 100 фоизи Европа ёки Осиё клубларида тўп тепишади. Фақат биргина Тим Кейхилл бундан мустасно. Чунки у АҚШнинг "Нью Йорк Ред Булс" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика