UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  1 23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  0 23:28Англия кубоги. Сенсация қайд этилмади, "Арсенал" учинчи дивизион жамоасини тор-мор келтирди  4 22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  0 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  65 22:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўзаро тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  36 21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  1 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  9 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  11 19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  2 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  8 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  7 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  1 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  3

Осиё Кубоги-2019. Эрон мусобақада бирорта гол ўтказиб юбормасдан ярим финалга чиқди Янгиликлар

Осиё Кубоги-2019. Эрон мусобақада бирорта гол ўтказиб юбормасдан ярим финалга чиқди

Чорак финалнинг иккинчи учрашувининг иккинчи бўлими бошланди.

Муҳим вазиятларни ушбу саҳифада кузатиб бориш мумкин.


Китай

Кубок Азии. 1/4 финал . 1/4-тур

24/01/2019, 21:00

3
:
0
Тугади

Иран

Мехди Тареми - 18', Сердар Азмун - 31', Карим Ансарифард - 90'

Стадион: Mohammad Bin Zayed Stadium, 19578 томошабин

45'
90'
25'  Ву Кси (Чжао Сюйжи)
28'  Фэн Сяотин (Ксяо Жи)
75'  У Лэй (Ю Дабао)
78'  Ксяо Жи
18'  Мехди Тареми
18'  Сердар Азмун
31'  Сердар Азмун
67'  Мехди Тареми
68'  Алиреза Джаханбахш (Саман Годдос)
76'  Ашкан Дежага (Рузбех Чешми)
86'  Сердар Азмун (Карим Ансарифард)
90'  Карим Ансарифард
90'  Мехди Тареми
 


Осиё Кубоги. Чорак финал
Хитой - Эрон 0:3

24 январь 2019 йил. Абу Даби. "Муҳуммад Бин Зайед" стадиони. 21:00 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам: Абдулраҳмон Ал Жассим (Қатар)
Гол: Меҳди Тареми (18, 0:1), Сардор Азмун (31, 0:2), Карим Ансарифард (90+1, 0:3).
Хитой: 1. Янг Жунлинг, 2. Лиу Йиминг, 4. Ши Ке, 6. Фенг Ксиаотинг (Зи Ксиао, 27), 7. Ву Лей, 10. Женг Жи, 11. Хао Жунмин, 15. Ву Кси ( Ву Кси, 25), 17. Жанг Ченгдонг, 18. Гао лин, 19. Лиу Янг.
Эрон: 1. Алиризо Бейранванд, 3. Эҳсон Ҳожи Сафи, 5. Милад Муҳаммалкешамарзи, 8. Муразо Пуралиганжи, 9. Омид Иброхими, 13. МуҳаммадҲуссайн Канани, 17. Меҳди Тареми. 18. Алиризо Жоҳонбахш, 20. Сардор Азмун (10. Карим Ансарифард, 86), 21. Саид Акшан Дежага (4. Рузбех Чешми, 76), 23. Рамин Ризоиансомиканди.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ. ЭРОН БИРОРТА ГОЛ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАГАН ҲОЛДА ЯРИМ ФИНАЛГАЧА ЕТИБ КЕЛДИ.

90+1. Ажойиб гол! Карим Ансарифард рақиб дарвозабони билан бирга бир вазиятдан унумли фойдаланди.

86. Иккинчи гол муаллифи алмаштирилди. Унинг ўрнига Карим Ансарифард майдонга тушди.

82. Ю Дабао ажойиб вазиятни кўкка совурди. У яқин масофадан аниқ зарба бера олмади.

76. Ашкан Дежага ўрнига Рузбеҳ Чешми майдонга тушди.

66. Ашкан Дежаганинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

61. Азмуннинг боши билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

59. ЗАРБААААААА!!! Ҳожи Сафининг зарбаси бироз ноанқ кетди.

54. Катта ташаббус Эрон томонида. Улар рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирганди. Аммо хитойликлар ҳимоячилари аниқ ўйнашди.

49. ЗАРБАААА!! Хитой гол уриши мумкин эди. Аммо зарба ўхшамай қолди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. 

45+2. Биринчи бўлим Садор Азмунга аталди (1та гол ва 1та ассист). ТАНАФФУС.

44. Ву Лей зарба берди. Ноаниқ. Ҳозирги ҳолатда мана шу зарба ҳам хитойликлар учун муҳим эди. Биринчи уриниш. Йўқдан кўра, зарба-ку, тўғрими?

40. Битта гап. Бугунги баҳсда Азмунга қарши хитойлик ҳимоячиларнинг оёғи "қалтирамоқда". Иккинчи марта қўпол хато! Бу сафар омад Хитойга кулиб боқди.

Эрон ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормаган ягона жамоа бўлиб турибди.

Эрон - Яман 5:0
Вьетнам - Эрон 0:2
Эрон - Ироқ 0:0
Хитой - Эрон 0:2 (Учрашув давом этмоқда LIVE)

32. Ҳакам VARга мурожаат қилди. Сабаби, Азмун тўп учун курашаётган вазиятда ҳимоячини туртиб юборгандек кўринганди. ГОЛ ИНОБАТГА ОЛИНДИ! Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳсда Равшан Эрматов VAR тизимида ишламоқда.

31. САРДОООООООР АЗМУУУУУУУУУУУН! 0:2.

27. Ўзгариш. Фенг Ксиаотинг ўрнини Зи Ксиаога бўшатиб берди.

26. Ана ҳолос! Катта саҳнага яна Тареми чиқди. Унинг зарбаси ноаниқ. Бундай масофадан бўш қолган дарвозага гол уролмаслик ҳам бир маҳорат!

25. Ўзгариш. Ву Кси ўрнига Зао Ксюри майдонга тушди.

Сардор Азмун Осиё Кубоги-2019да дарвоза томон 24та зарба берди. Бу борада эронлик САРДОР етакчи

18. ГОООООООООООЛ! Меҳди Тареми! Марчело Липпи танаффусда Хитойнинг 6-рақамда ўйнаётган ҳимоячиси Фенг Ксиаотингни "саваласа" керак. Унинг қўпол хатосидан сўнг Азмун ўнг қанотдан тўпни 11 метрлик ҳудудда турган шеригига етказиб берди. Бўш қолган дарвозага Тареми тўпни юмалатиб қўйди.

10. Биринчи 10 дақиқадан сўнг устунлик форслар томонида. Азмун яна зарбалар ёмғирини бошлаб юборди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика