UZ

Сўнгги янгиликлар

08:28Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  4 08:00Шота Арвеладзенинг жияни Суперлига жамоасига кўрикдан ўтмоқда  1 07:25АПЛ. Марказий учрашувда дуранг қайд этилди  5 01:59Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз  33 01:42Канселу эртага "Барса" учун тиббий кўрикдан ўтади. Клуб барчасини "Ал Ҳилол" ва Мендеш билан келишиб олди  1 01:25ПСЖ "Марсел"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Франция Суперкубогини қўлга киритди. Рамуш 95-дақиқада гол урди, Шевалье серияда иккита зарбани қайтарди  3 01:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди  7 00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  7 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  14 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  3 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2

Осиё Кубоги-2015. Энг яхши бешта дарвозабон Янгиликлар

Осиё Кубоги-2015. Энг яхши бешта дарвозабон

Навбатдаги Осиё Кубоги бошланишига ҳам тобора оз вақт қолмоқда.
Мусбоақа расмий сайти Осиё чемпионатида ўйнайдиган энг яхши беш нафар дарвозабон номини келтириб ўтди. Энди бу дарвозабонлардан кимлар ўзини кўрсатишини мусобақа давомида билиб оламиз.

Мэттью Райан (Австралия)
Марк Шварцер 2013 йил терма жамоадаги фаолиятини якунлаганидан сўнг австралиялик кўплаб дарвозабонларга терма жамоа эшиги очилди. Бунгача Шварцер камида беш йилдан бери алмаштириб бўлмас дарвозабон бўлиб келаётганди. Кейин эса Мэттью Райан ярқ этиб порлаб чиқди. "Сентрал Коаст" сафида уч мавсум ўйнаб кўпчиликка танилган ёш Райан бу орада мамлакат чемпиони бўлишдан ташқари икки бор "Энг яхши ёш ўйинчи" деб топилди. Кейинчалик Райан ўз фаолиятини давом эттириш мақсадида Бельгиянинг "Брюгге" клубига йўл олди. Ва ўзининг Европадаги биринчи мавсумидаёқ "Энг яхши дарвозабон" деб топилди. Мэтт Райан Бразилияда ўтган жаҳон чемпионатида ҳам жамоаси дарвозасини қўриқлади. Энди у Осиё чемпионатида ҳам ўзини кўрсатмоқчи.

Волид Абдулла (С.Арабистони)
Волид Абдулла Саудия Арабистони миллий терма жамоаси сафида катта ўрин тутади. У 2007 йилдан бери терма либосида ўйнаб келмоқда. "Ал Шабаб" посбони шу йилнинг кузида ўтказилган "Кўрфаз кубоги"да ҳам терма жамоа дарвозасини қўриқлади. 28 ёшли посбон учун Австралияда бўладиган қитъа биринчилиги иккинчи Осиё чемпионати ҳисобланади.

Али Ал Ҳабси (Уммон)
Уммон футболи юлдузларидан бири Али Ал Ҳабси кетма-кет учинчи бор Осиё Кубогида қатнашишга тайёр. У ўз терма жамоасининг энг ишончли дарвозабони ва сардори ҳисобланади. Терма жамоа сафида 92та ўйинда майдонга тушган Ал Ҳабси тез орада 100-учрашувини ўтказиши мумкин.

Эйжи Кавашима (Япония)
Япония ҳеч қачон дарвозабонлар тайёрлаб берадиган футбол мамлакати бўлмаган, лекин Эйжи Кавашиманинг етишиб чиққани бундан мустасно. "Самурайлар" таркибида 50дан зиёд ўйин ўтказган Кавашима ҳеч шубҳасиз Япония термасининг асосий посбони ҳисобланади. 2011 йилги мусобақанинг ярим финалида у кореяликларнинг пенальтидан тепган иккита тўпини қайтарганди. Эйжи Кавашима Япониянинг учта клубида тўп тепган. ЖЧ-2010дан сўнг Бельгияга йўл олиб, аввалига "Льерс", кейин "Стандарт" билан шартнома имзолади. У ҳозир ҳам шу клубда фаолиятини давом эттирмоқда.

Алиризо Хагиги (Эрон)
26 ёшли Алиризо Хагиги ҳам мухлисларга жуда тез танилди. У жаҳон чемпионатида ўзини кўрсата олди, хусусан Аргентина билан кечган баҳсда 90 дақиқа давомида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлай олди. Бироқ қўшиб берилган дақиқаларда Мессининг қандай гол ургани ёдингизда бўлса керак. Хагиги 18 ёшидаёқ "Пирузи"нинг асосий таркибидан жой олди. Кейинчалик Россиянинг "Рубин" клубига йўл олган эронлик дарвозабон ўзини унчалик намойиш эта олмади ва "Пирузи"га қайтди. Хагиги шу йил ўтказилган жаҳон чемпионатидан сўнг яна тилга туша бошлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика