UZ

Сўнгги янгиликлар

08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  0 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  0 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  7 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  11 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  269 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5

Осиё Кубоги-1956. Дастлабки мусобақада Жанубий Корея ғолиб Янгиликлар

Осиё Кубоги-1956. Дастлабки мусобақада Жанубий Корея ғолиб

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 5 январида Бирлашган Араб Амирликларида ҳисоб бўйича XVII Осиё Кубоги старт олади.

Шу муносабат билан ўқувчиларимизга олдинги 16та қитъа чемпионати ҳақида маълумотлар бериб боришга қарор қилдик. Дастлабки мақоламиз 1956 йил Гонконг мезбонлик қилган тарихдаги илк Осиё Кубоги ҳақида бўлади.

Бундан 62 йил муқаддам Гонконгда сентябрь ойининг дастлабки 15 кунлигида бўлиб ўтган мусобақада атига 4та терма жамоа иштирок этган холос. Мезбон бўлгани учун Гонконг саралашдан озод этилган. Марказий, Шарқий ва Ғарбий минтақа саралашида биттадан жамоа финалга чиққан.

Марказий минтақа саралаши финалида Жанубий Вьетнам Индонезия билан ўйнаши керак бўлган. Бироқ Индонезия мазкур ўйинда қатнашмаган ва Жанубий Вьетнам Осиё Кубогига йўлланмани қўлга киритган.

Шарқий минтақа саралашида Жанубий Корея дастлаб Филиппинни (уйда ва сафарда) умумий 5:0 ҳисобида мағлуб этган. Финалда Хитой иккала баҳсда ҳам (2:0, 2:1) таслим қилинган ҳамда Корея Осиё Кубогига чиққан эди.

Ғарбий минтақа саралашида ўша пайтда Осиёда ўйнаган Исроил терма жамоаси ғолиб бўлган. Қизиқарли томони Исроил Покистонни ҳам, Афғонистонни ҳам майдонга тушмасдан "мағлуб этган" ва финал босқичига чиққан.

Осиё Кубоги финал босқичида 4та жамоа битта гуруҳда кубок учун кураш олиб боришган. Қитъа чемпионатининг барча ўйинлари Гонконг шаҳридаги 28000 томошабинга мўлжалланган "Ҳукумат" стадионида ўтказилган.

Корейслар дастлаб мезбон Гонконг билан қизиқарли ўтган баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этишган. Иккинчи ўйинда Наум Стелмаҳ етакчилигидаги Исроил терма жамоаси 2:1 ҳисобида мағлуб этилган. Мусобақа давомида 4та гол урган Стелмаҳ дастлабки Осиё Кубогининг тўпурари бўлиб тарихда қолган.

Ниҳоят сўнгги турда Жанубий Вьетнам била баҳсда 5:3 ҳисобидаги ғалаба Жанубий Кореяни биринчи Осиё Кубогидаги биринчи чемпионга айлантирган.



Осиё Кубоги-1956
Мезбон мамлакат:
Гонконг
Муддати: 1-15 сентябрь
Жамоалар сони: 4та
Мезбон шаҳар: 1та

Мусобақа статистикаси
Ўйинлар сони
: 6та
Голлар сони: 27та (ўртача 4,5тадан)
Томошабинлар сони: 136000 (ўртача 22667)
Тўпурар: Наум Стелмаҳ (Исроил) - 4та гол



Осиё Кубоги-1956 барча ўйинлар
1 сентябрь
Гонконг – Исроил 2:3
Голлар:
Ау Чи Йин 12, 66 – Глейзер 37,76, Стелмаҳ 69

6 сентябрь
Жанубий Корея – Гонконг 2:2
Голлар: 
Ким Жи Сунг 45, Чои Кванг Сеок 62 – Танг Йе Кит 10, Ко По Кеунг 39

8 сентябрь
Исроил – Жанубий Корея 1:2
Голлар: 
Стелмаҳ 71 – Ву Санг Квон 52, Сунг Нак Вун 64

9 сентябрь
Шарқий Вьетнам – Гонконг 2:2
Голлар
: Тран Ван Тонг 30, Лу Ху Дук 64 – Чу Винг Вах 59 пен, Лау Чи Лам 79

12 сентябрь
Исроил – Шарқий Вьетнам 2:1
Голлар: 
Стелмаҳ 14, 27 – Тран Ван Тонг 58

15 сентябрь
Жанубий Корея – Шарқий Вьетнам 5:3
Голлар: 
Сунг Нак Вун 5, Ву Санг Квон 41 пен, 58, Чои Чунг Мин 57, 66 – Траи Ван Дао 20, Лу Ху Дук 51, 63.


Осиё Кубоги-1956

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О*

1

Жанубий Корея

3

2

1

0

9-6

5

2

Исроил

3

2

0

1

6-5

4

3

Гонконг

3

0

2

1

6-7

2

4

Шарқий Вьетнам

3

0

1

2

6-9

1


* - ўша пайтларда ғалаба учун 2 очкодан берилган.


Осиё Кубоги-1956 чемпион таркиб
Дарвозабонлар

Хам Хеунг Чул
Парк Санг Хун

Ҳимоячилар
Ча Тэ Сунг
Парк Жэ Сеунг
Сок Жин Ду
Сон Мюнг Суб

Ярим ҳимоячилар

Ким Донг Геун
Ким Хонг Бок
Ким Жин Ву
Ким Жи Сунг
Ли Су Нам

Ҳужумчилар
Сунг Нак Вун
Чои Кванг Сеок
Чои Чунг Мин
Парк Кюнг Хо
Ким Йонг Жин
Ву Санг Квон
Бош мураббий: Ли Ю Хюнг



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика