UZ

Сўнгги янгиликлар

14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  17 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4

Ирландия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон Япония ва Жанубий Корея сингари ривожланиб бораётган кучли жамоа ҳисобланади" Янгиликлар

Ирландия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон Япония ва Жанубий Корея сингари ривожланиб бораётган кучли жамоа ҳисобланади"

U-17 жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши ўйиндан сўнг (2:1) Ирландия бош мураббийи Колин О'Брайен ўз фикрларини билдирди.

"Ғалабадан жудаям хурсандман. Чинакам футбол гувоҳига айландик.

Ўзбекистон Осиёда Япония ва Жанубий Корея сингари ривожланиб бораётган кучли жамоа ҳисобланади. Уларнинг ўйинчилари тезкор, хавфли ва қарши ҳужумларда жуда маҳоратли.

Баъзи пайтларда бизга сабр-тоқат билан ҳимояланишга тўғри келди. Битта гол ўтказиб юбордик, аммо эътиборимизни йўқотмадик, ўйинни назоратга ола бошладик. Улкан лаҳзалар, етук ўйинчилар, қадр-қийматли голлар – барчаси жойида эди.

Ҳисобда ортда қолганимиздан сўнг ҳеч қандай ваҳима бўлмади, футболчилар режага содиқ қолишди. Чап қанотдан ҳужум уюштириш имконимиз борлигини ҳис қилдик. Гради томонидан ўз вақтида олдинга юриш амалга оширилди ва шу орқали ҳисобни тенглаштирдик.

Бундай лаҳзадан завқланиш муҳим. Гуруҳдаги якуний ўринлар ҳали ҳал бўлгани йўқ. Ҳаддан ташқари хурсандчиликка берилмаймиз – шунчаки Парагвайга қарши ўйинга жиддий тайёргарликни давом эттирамиз", деди 50 ёшли мутахассис.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
09 ноя 19:41:56
dilmurod sport
Парагвай билан ўйнагандек пас билан ўйналганда буни ҳам ютардик. Негадир химоячилармиз тўпни олдига тепиб юбараверди. Ирландия кўпни кутиб олишда иккинчи қавватда имконият қолдирмади
   
09 ноя 18:08:50
Tigr
Бизга шу мақтовлар ҳозир керакми? Умуман олганда қайси мураббий ўзининг рақиб жамоасини ёмонлайди, фақат аҳмоқлар! Бизга ҳозир эътироф керак эмас!
   
09 ноя 17:27:48
BAB
Гурухда 1-уринни олиш имкониятимиз бор бу учун Парагвай камида 2:1 ютса, биз 4 тадаг куп гол урсак булди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика