UZ

Сўнгги янгиликлар

15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  1 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  4 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  2 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  2

Осиё чемпионлар лигасида жамоалар сони ошади Янгиликлар

Осиё чемпионлар лигасида жамоалар сони ошади

Теглар :  ОЧЛОФК
Кеча ОФКда катта йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда асосан иккита масала кўрилди. Биринчиси, 2021 йилдан бошлаб ОЧЛда жамоалар сони оширилиб 40тага етказилади. Маълумки, ҳозир бу мусобақанинг гуруҳ босқичида 32та жамоа иштирок этяпти ва жамоалар 16тадан Шарқ ва Ғарб минтақасига бўлинган. 

ОФК қитъада ОЧЛ нуфузини янада кўтариш мақсадида иштирокчилар сонини кенгайтиришга қарор қилди. Бу дегани ҳар бир минтақага яна биттадан гуруҳ қўшилади. Лекин жамоалар сонини ошириш рейтингда юқори олтиталикда турган давлатларга таъсир қилмайди. Бу дегани Ўзбекистонга 2021-2022 йилги мавсумлар учун 1+1 берилади. ОФК янги гуруҳ қўшишда асосан Иордания, Туркманистон, Ливан, Бангладеш, Ҳиндистон, Тожикистон каби давлатларга эътибор қаратади. 

Иккинчи масала бу аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида яна тўртта жамоа қўшилади ва шу билан иштирокчилар сони 12тага етказилади. Навбатдаги мусобақани ўзида қабул қилиш учун учта давлат ариза топширган: Хитой Тайпейи, Ҳиндистон ва Ўзбекистон. Фақат ҳозирча аёллар футболи бўйича кейинги қитъа биринчилигининг қаерда ўтказилиши маълум эмас.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика