UZ

Сўнгги янгиликлар

22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  0 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  2 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  3 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  23 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  8 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0

Осиё чемпионлар лигасида жамоалар сони ошади Янгиликлар

Осиё чемпионлар лигасида жамоалар сони ошади

Теглар :  ОЧЛОФК
Кеча ОФКда катта йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда асосан иккита масала кўрилди. Биринчиси, 2021 йилдан бошлаб ОЧЛда жамоалар сони оширилиб 40тага етказилади. Маълумки, ҳозир бу мусобақанинг гуруҳ босқичида 32та жамоа иштирок этяпти ва жамоалар 16тадан Шарқ ва Ғарб минтақасига бўлинган. 

ОФК қитъада ОЧЛ нуфузини янада кўтариш мақсадида иштирокчилар сонини кенгайтиришга қарор қилди. Бу дегани ҳар бир минтақага яна биттадан гуруҳ қўшилади. Лекин жамоалар сонини ошириш рейтингда юқори олтиталикда турган давлатларга таъсир қилмайди. Бу дегани Ўзбекистонга 2021-2022 йилги мавсумлар учун 1+1 берилади. ОФК янги гуруҳ қўшишда асосан Иордания, Туркманистон, Ливан, Бангладеш, Ҳиндистон, Тожикистон каби давлатларга эътибор қаратади. 

Иккинчи масала бу аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида яна тўртта жамоа қўшилади ва шу билан иштирокчилар сони 12тага етказилади. Навбатдаги мусобақани ўзида қабул қилиш учун учта давлат ариза топширган: Хитой Тайпейи, Ҳиндистон ва Ўзбекистон. Фақат ҳозирча аёллар футболи бўйича кейинги қитъа биринчилигининг қаерда ўтказилиши маълум эмас.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика