Осиё чемпионлар лигасида жамоалар сони ошади
27 окт 2019 13:33
Янгиликлар
Йиғилишда асосан иккита масала кўрилди. Биринчиси, 2021 йилдан бошлаб ОЧЛда жамоалар сони оширилиб 40тага етказилади. Маълумки, ҳозир бу мусобақанинг гуруҳ босқичида 32та жамоа иштирок этяпти ва жамоалар 16тадан Шарқ ва Ғарб минтақасига бўлинган.
ОФК қитъада ОЧЛ нуфузини янада кўтариш мақсадида иштирокчилар сонини кенгайтиришга қарор қилди. Бу дегани ҳар бир минтақага яна биттадан гуруҳ қўшилади. Лекин жамоалар сонини ошириш рейтингда юқори олтиталикда турган давлатларга таъсир қилмайди. Бу дегани Ўзбекистонга 2021-2022 йилги мавсумлар учун 1+1 берилади. ОФК янги гуруҳ қўшишда асосан Иордания, Туркманистон, Ливан, Бангладеш, Ҳиндистон, Тожикистон каби давлатларга эътибор қаратади.
Иккинчи масала бу аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида яна тўртта жамоа қўшилади ва шу билан иштирокчилар сони 12тага етказилади. Навбатдаги мусобақани ўзида қабул қилиш учун учта давлат ариза топширган: Хитой Тайпейи, Ҳиндистон ва Ўзбекистон. Фақат ҳозирча аёллар футболи бўйича кейинги қитъа биринчилигининг қаерда ўтказилиши маълум эмас.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар