UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10"Қизилқум" 14 йилдан сўнг "Пахтакор"дан Тошкентда очко олди   1 07:45Франция кубоги финал. "Лион" - ПСЖ 1:2   0 07:40Англия кубоги финал. "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" 1:2   0 07:32Суперлига. "Бунёдкор" "Сўғдиёна"га қарши. Фарғонада ёнадиган ўйин бор   2 07:25ОФК Чемпионлар лигаси финал. "Ал Айн" - "Йокогама Маринос" 5:1   0 07:20УЕФА аёллар Чемпионлар лигаси финали. "Барселона" - "Лион" 2:0   1 07:15Германия кубоги финал. "Кайзерслаутерн" - "Байер" 0:1   0 07:10ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Бетис" 0:0   0 07:05Серия А. "Ювентус" - "Монца" 2:0   0 07:00Серия А. "Милан" - "Салернитана" 3:3   0 02:28Жамшид Саидов: "Менда ҳам "Олимпик"га қарши ўйин борасида ҳакамларга саволларим бор, аммо уларни таҳлил қилиш — менинг ишим эмас"   4 02:16Мбаппе ПСЖдаги сўнгги ўйинида Франция кубогини қўлга киритди!  2 02:07Ла Лига. "Реал" Крооснинг "Бернабеу"даги хайрлашув учрашувида "Бетис" билан дуранг ўйнади  5 01:55"Байер" Германия кубоги финалида "Кайзерслаутерн"ни мағлубиятга учратиб, яна бир совринни ўзиники қилди!  0 00:58"Барселона" пул билан муаммолар сабаб Фликдан камроқ маошга рози бўлишни сўради  3

"Ўша куни ичимда қандайдир ишонч сездим" - Жавоҳир Қаҳрамонов Янгиликлар

"Ўша куни ичимда қандайдир ишонч сездим" - Жавоҳир Қаҳрамонов

Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси 2021 йилги Суперлига якунларига кўра кумуш медалларга эга чиқди.

Сўнгги турда Олмалиқда АГМК меҳмони бўлган "бўрилар" ҳал қилувчи паллада сўнгги дақиқаларда Жавоҳир Қаҳрамоновнинг пенальтидан урган голи амалда жамоанинг иккинчи ўринни олишини таъминлади. Яқинда маҳоратли ярим ҳимоячи билан суҳбатлашдик. 

- "Сўғдиёна" 1992 йилдан сўнг орадан анча вақт ўтгач кумуш медалларга эга чиқди. Жамоа бунга аввалги мавсумларда ҳам жуда яқин келган эди. Бироқ бир нечта очколар етмай қолганди. Дастлаб мана шу кумуш медалгача босиб ўтилган йўл ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Авваламбор эътибор учун ташаккур. Жорий йилги Суперлига баҳслари қизиқарли кечди, деб ўйлайман. Кўрган бўлсангиз медаллар учун кураш охирги тургача давом этди. Чемпионликдан ташқари қолган ўринларга интрига яхшигина кечди. "Сўғдиёна" учун омади келди.  Буни баралла айта оламан. Бу йўлда барча бирдек ҳаракат қилди. Худога шукур якунда иккинчи ўринни қўлга киритдик. 

-  2019 йил "Бунёдкор" билан бронза ва ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритдингиз. "Сўғдиёна" билан эса иккинчи ўрин. Лекин ОЧЛ масаласи ҳали очиқ. Қайси бири сиз учун афзал?

- Олдимизга кучли учликка кириш вазифаси қўйилганди. Биз буни уддаладик. Қўлга киритилган ҳар бир совринни ўзига яраша завқи бор. Шу боис иккиси ҳам мен учун муҳим. 

- Бу йил "Сўғдиёна" учун жуда муҳим голларни урдингиз. Айниқса сўнгги турда АГМК билан баҳсдаги пенальти тепиш масъулиятини олишда нима ишонч ва куч берди?

- Жамоамга фойдам текканидан хурсандман. Суперлигада 26-турда урган голимга келсак, ўша куни қизимнинг туғилган куни эди. Ичимда қандайдир ишонч сездим. Агарда АГМК дарвозасига йўл топа олсам, қизимга бағишлайман, деган ниятим бориди. Ниятим амалга ошди. 

-  "Сўғдиёна"нинг мавсум давомида кўрсатган ўйини кўп бор танқидга учради. Улуғбек Бақоев шундай паллада қандай иш тутди?

- Бизни гапиришяптими, демак тўғри йўлдамиз. Улуғбек Бақоев шундай гапларни айтганди. Ортиқча нарсаларга эътибор қилганимиз йўқ. Мақсадимиз совринли ўринларни эгаллаш эканлиги боис диққатимиз бир жойга қаратилганди. 

- Эндиликда футбол оммасининг жамоага нисбатан қараши ўзгаради. Кейинги мавсумда кўп нарса кутишади. Бунга тайёрмисизлар?

- Ушбу саволингиз жавобини вақт ҳукмига топширган маъқул. Кейинги йил жамоа олдига қандай мақсадлар қўйилишига ҳам кўп нарса боғлиқ. Шу боис ҳозирча ҳеч нарса, дея олмайман. 

- Клуб ўз базасига эга бўлганини ҳисобга олсак, қишки йиғинларнинг илк кунлари Жиззахда ўтказилса керак. Чунки аввалги йилларда "Сўғдиёна" чемпионат бошлангунича Тошкентда бўларди...

- Йўқ, менимча Тошкентда ташкиллаштирилса керак. Суперлиганинг барча жамоалари Тошкентда йиғилади. Ўртоқлик учрашувлари учун ҳам пойтахт бир томондан қулай. Лекин Жиззахда қолишим ҳали аниқ эмас. 

Абдулазиз Искандаров 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика