UZ

Сўнгги янгиликлар

07:50Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон  0 07:21Про лига. Бугун Тошкентда турнинг марказий тўқнашувида ким ғолиб чиқади?  3 02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  1 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  13 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 00:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди  0 00:31"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 175 млн евро товон пули тўлашга тайёр  0 00:14Раньери фаолиятини якунламоқчи эмас, у терма жамоада ишламоқчи  3 23:57Умарали Раҳмоналиев: "'Рубин' келаси мавсум медаллар учун кураша олади"  3 23:20Левандовски: "Мбаппенинг "Реал"га келишидан қўрқмаймиз"  16 23:03Еврокубокларнинг 2027 йилгача бўлган финаллари ўтказиладиган шаҳарлар маълум  5 22:46Асрор Алиқулов: "Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси юқори бўлади"  2 22:29Неъматилло Қуттибоев: "Бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа жадвалда бир кунга бўлса ҳам биринчи ўринга кўтариларди"  0

"Навбаҳор" ўртоқлик учрашувида "Андижон"ни мағлуб этди. Наманганликлар таркибида африкалик легионер майдонга тушди Янгиликлар

"Навбаҳор" ўртоқлик учрашувида "Андижон"ни мағлуб этди. Наманганликлар таркибида африкалик легионер майдонга тушди

Бугун Намангандаги "Ёш куч" ўйингоҳида "Навбаҳор" ва"Андижон" жамоалари ўртоқлик учрашувида куч синашишди.

Бугун "Навбаҳор" жамоаси ўртоқлик учрашуви доирасида ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилди. Учрашув тенгкурашлар остида кечди, бир неча вазиятларда андижонликлар дарвозабони Жасур Умрзоқов муқаррар голлардан қутқарган бўлса, яна айрим вазиятларда "лочинлар" тўпни дарвозага йўллашда адашишди. 90-дақиқада Орифжон Юсупов томонидан урилган гол ўйин тақдирини ҳал қилди ва "Навбаҳор" кичик 1:0 ҳисобида ғалабани тантана қилди. 

Иккинчи бўлимда  "Навбаҳор" таркибидаги барча футболчилар захирага олинди ва ёш футболчилар майдонга туширилди. Шунингдек, африкалик легионер футболчи Самуэл Ирие ҳам ўйиннинг 35-дақиқасида майдонга туширилди ва 70-дақиқада яна захирага олинди. Икки нафар сербиялик футболчилар эса майдонга тушмади.

Мазкур баҳсни Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳам бевосита стадиондан кузатиб борди.


Ўртоқлик учрашуви.

"НАВБАҲОР" – "АНДИЖОН" 1:0 
13 январь 2021 йил. Наманган. "Ёш куч" стадиони. 150 томошабин

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Максим Нехочин, Абдураҳим Жабборов. 

Гол: Орифжон Юсупов 90

"Андижон": Жасур Умирзоқов, Миркомил Локаев, Камрон Нажафалиев, Усмонали Исмоналиев, Суннат Турғунбоев, Бахтиёр Қосимов, Муҳаммадкарим Тоиров, Камрон Саидазимов, Фарход Сохибжонов, Суннатилла Мамадалиев, Жамшид Ҳомидов

"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Игорь Голбан, Азим Аҳмедов, Даврон Ҳошимов, Азиз Турунбоев, Мирзоҳид Ғофуров, Забиҳилло Ўринбоев, Ислом Рашидхонов, Иван Соловьёв, Сардор Теляков, Эҳсони Панчшанбе

Фотосуратлар: "Навбаҳор" матбуот хизмати


Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика