UZ

Сўнгги янгиликлар

21:56ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 21:55ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  0 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  2 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  35 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  1 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  5 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  20 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  2 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  2 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  10 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  17

Ўртоқлик учрашуви: "Металлург" - "Бунёдкор-2" - 8:0 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви: "Металлург" - "Бунёдкор-2" - 8:0

“Металлург” жамоаси иккинчи назорат учрашувини ҳам Тошкентда – “Бунёдкор-2” жамоасига қарши ўтказди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Биринчи лига вакилларига қарши учрашувда бекободликлар рақиблар дарвозасига жавобсиз саккизта тўп йўллашди – 8:0.

Ўйин маҳорат борасида устун бўлган олий лига вакилларининг тўлиқ устунлиги остида ўтди. Ҳар иккала таймда металлургчилар пойтахтликлар дарвозасига тўрттадан гол киритишди. Биринчи таймда Шаҳзодбек Нурматов хет-трикни расмийлаштирган бўлса, иккинчи таймда жамоанинг тажрибали ҳужумчиси Зоҳид Абдуллаев ҳам ундан ортда қолмади ва ўз ҳисобига учта гол ёзиб қўйди. Яна иккита гол Саиджон Абдужабборов  ҳамда Сардор Расуловлар ҳисобига ёзилди. Жамоа ярим ҳимоячиси Алишер Зиёвуддинов шу куни индивидуал машғулотлар олиб борган бўлса, ҳимоячи Давронбек Каримқулов учрашувни томошабинлар қаторида кузатиб ўтирди.

Энди “Металлург” футболчилари “Локомотив” жамоасига қарши ўтказиладиган иккинчи давранинг биринчи ўйинига қадар тайёргарлик жараёнини Чирчиқ шаҳрида давом эттиришади.

“Металлург”(Бекобод) – “Бунёдкор-2” (Тошкент) – 8:0 (4:0). 28.07.2015. Назорат учрашуви. “Бунёдкор” академияси майдони.
Ҳакамлар:
Аскер Нажафалиев, Ришат Нугманов, Никита Афиногенов.
Назоратчи ҳакам:Марат Исмоилов.
Голлар: Шаҳзодбек Нурматов (8, 23, 25), Саиджон Абдужабборов (27), Зоҳид Абдуллаев (55, 60, 88), Сардор Расулов (58).
Огоҳлантиришлар:Дониёр Одилов (12), Ҳикмат Ҳошимов (89).
 “Металлург”: С.Султонов, Ҳ.Ҳошимов, А.Ковалев, Ж.Мирабдуллаев, М.Сулаймонов, Д.Одилов, Д.Каримов, Р.Вагапов, С.Абдужабборов, М.Тошматов, Ш.Нурматов.
Иккинчи таймда майдонга тушганлар: З.Сафоев, С.Расулов, А.Нўъмонов, М.Акбаров, З.Абдуллаев, М.Эсонов, Ш.Норбеков, Ф.Нурлибоев, А.Рашидхонов.
“Бунёдкор-2”: Ф.Абдусатторов, С.Мадраҳимов, Б.Усмонов, М.Мираҳмедов, А.Розиқов, Н.Тўхтасинов, А.Абдуллаев, Э.Равшанов, Ж.Хўжамов, М.Қаҳрамонов, Б.Умаржонов.
Заҳирадан тушганлар: Э.Адҳамов, Ф.Иноғомов, Ш.Эргашев, Р.Нуралиев.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика