UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  0 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  0 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  3 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  2 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  1 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  46 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  8 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  4 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  16 19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  46 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  3

Ўртоқлик учрашуви. "Динамо" - "Шўртан" 4:3 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. "Динамо" - "Шўртан" 4:3

Теглар :  ДинамоШўртан
Миллий терма жамоа ўйинлари боис юзага келган танаффусдан фойдаланиб, «Динамо» жамоаси 5 сентябрь куни Самарқандда «Шўртан»га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Хабарингиз бор, «Динамо» 21 август куни 19-тур доирасида Мухтор Қурбонов бошчилигидаги «Шўртан» клубига қарши тўп сурган ва ўшанда жанговар 3:3 натижаси қайд этилганди. Энди эса «Динамо»ни 21-турда Наманганнинг «Навбаҳор» клубига қарши муҳим ўйин кутиб турибди. Ушбу баҳсга қизғин ҳозирлик кўраётган Баҳром Ҳакимов шогирдлари шанба куни Ғузор жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишди.

Қайд этиш жоизки, бу сафарги баҳс ҳам ўртоқлик мақомида бўлсада жуда шиддатли ва голларга бой ўтди. «Динамо» стадионида кечган баҳс бу сафар ҳам жанговар 3:3 натижаси билан якунланиши мумкин эди. Аммо сўнгги дақиқада ёш яримҳимоячи Жасур Азимов «Динамо»га ғалаба келтирувчи гол муаллифи бўлди, 4:3.

Ўртоқлик учрашуви.

Самарқанд, «Динамо» стадиони.

5 сентябрь (шанба)

«ДИНАМО» - «ШЎРТАН» - 4:3 (1:0)

Голлар: Камолиддин Мурзоев 15, Сергей Рекун 74, 81, Жасур Азимов 89 – Элдор Бойматов, Зафар Полвонов, Мирзакамол Камолов.

«Динамо»: Муҳиддин Худоёров, Артём Филипосян, Акмал Холмуродов, Бунёд Исроилов, Фирдавс Абдусалимов, Илҳом Юнусов, Дилшод Шарофутдинов, Отабек Зокиров, Феруз Бобоқулов, Фаррух Шотурсунов, Камолиддин Мурзоев.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Андрей Мельничук, Ислом Шарипов, Ҳамдам Раҳмонов, Сергей Рекун, Акмал Бозоров, Комил Шарофутдинов, Темур Шарипов, Жасур Азимов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика