UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Вадим Абрамов: "Камчиликлар мана шундай кучли рақибларга қарши баҳсда кўринади"  0 01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  0 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  5 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  13 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  15 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  11 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  81 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0

Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» - «Навбаҳор» 1:2 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» - «Навбаҳор» 1:2

Тошкентдаги йиғин доирасида «Динамо» жамоаси сўнгги назорат учрашувини Наманганнинг «Навбаҳор» клубига қарши ўтказди.
Ушбу баҳсда ҳар икки томон мураббийлар штаби ҳам имконқадар оптимал таркибни туширишга ҳаракат қилди. Бироқ, жамоамизда бир қатор футболчилар кичик жароҳатлар туфайли ёрдам бера олишмаганлиги боис, шу куни «Динамо» аралаш таркибда майдонга тушди. Хусусан, яқинда жароҳатини қайта қўзғатган ёш ҳужумчи Фаррух Шотурсунов, Сирожиддин Сайфиев, Илдар Маматказин, Ғулом Уруновлар ёрдам бера олишмади.

Учрашувнинг 17-дақиқасида наманганлик Отабек Валижонов ҳисобни очган бўлса, бўлим сўнггида тажрибали ҳужумчи Зайниддин Тожиев мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимда эса мураббийларимиз етти нафар ёш футболчиларни ҳам синовдан ўтказишди. Наманганликлар эса бир қатор тажрибали футболчиларни майдонга тушириб, 68-дақиқада украиналик легионер ҳужумчи Руслан Качурнинг голи эвазига назорат баҳсида ғалаба қозондилар.

Ёдингизда бўлса, ушбу жамоалар бир ой олдин Олий лига 13-тур доирасида учрашишган ва унда «динамочилар» «Навбаҳор» устидан 2:0 ҳисобида ғалабага эришишганди.

Қайд этиш жоиз, «Навбаҳор»га қарши учрашув билан «Динамо» жамоасининг Тошкентдаги бир ҳафталик йиғини якунланди. Бу орада жамоа «Машъал» (1:2), «Пахтакор» (0:1) ва «Навбаҳор» (1:2) билан ўйинларда майдонга тушди. Сўнгги тайёргарлик босқичи Самарқандда ўтказилади.

Назорат учрашуви. 25 июль (жума)

«ДИНАМО» - «НАВБАҲОР» - 1:2 (1:1)

Голлар:
Зайниддин Тожиев 35 (пен) – Отабек Валижонов 17, Руслан Качур 68.

«Динамо»: Андрей Мельничук, Асрор Алиқулов, Аваз Агалиев, Фирдавс Абдусалимов, Бунёд Исроилов, Акмал Холмуродов, Турғун Қобилов, Азамат Бобожонов, Нурбек Сафаров, Санъат Шихов, Зайниддин Тожиев.

Захирадан майдонга тушишди: Рустам Тоштурдиев, Искандар Холмирзаев, Акмал Бозоров, Комил Шарофутдинов, Абдулло Набиев, Миркомил Локаев, Саддам Боймаматов.

«Навбаҳор»: Дониёр Усмонов, Тохир Шамшитдинов, Бобур Акбаров, Юрий Рижко, Рахматулло Бердимуродов, Роббим Ҳасанов, Алишер Маҳмудов, Алишер Саматов, Отабек Валижонов, Мансур Саидов, Александр Каблаш.

Захирадан майдонга тушишди: Илҳом Бойдедаев, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Элёр Жаҳонов, Руслан Качур, Омон-Биик Халилов.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» 3 август куни 14-тур доирасида ўз майдонида «Насаф» жамоасини қабул қилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика