UZ

Сўнгги янгиликлар

03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  0 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  10 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   9 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  5 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1

“Орол” Ўзбекистон кубокларида қандай иштирок этган? Янгиликлар

“Орол” Ўзбекистон кубокларида қандай иштирок этган?

Нукуснинг “Орол” жамоаси Ўзбекистон кубокларида қандай иштирок этган? Ушбу мақола орқали бу саволга батафсил жавоб оласиз.

1992 йил. 1/16 финал. “Орол” – “Атласчи” (Марғилон) 2:1, 0:1
Биринчи Ўзбекистон кубоги мусобақаларида “Орол” илк боқичда Марғилоннинг “Атласчи” жамоаси билан тўқнаш келди. Нукусда 2:1 ҳисобида зафар қучган клуб, Фарғонада 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва тўплар нисбатига кўра, кейингb босқичдан қуруқ қолди.

1993 йил.
1/16 финал. “Орол” – “Савай” (Қўрғонтепа) 8:0, 1:3
1/8 финал. “Орол” – “Динамо” (Самарқанд) 2:0, 1:4
1993 йили “Орол” кубок ўйинларида яхши таасурот қолдиhlb. Клуб дастлабки босқичда “Савай”ни илк ўйинда 8:0 ҳисобида таслим қилиб, кейинги босқич масаласини ҳал қилган эди. Нимчорак финалда эса жамоа Нукусда “Динамо”ни 2:0 ҳисобида ютди. Бироқ Самарқанддаги беллашувда мезбонлар 4:1 ҳисобида устун келиб чорак финал маслаласини ҳал қилишди.

1994 йил. 1/16 финал. “Орол” – “Сўғдиёна” 1:0, 0:4
1994 йили “Орол” ўз иштирокини биринчи босқичдаёқ якунлади. Жамоа “Турон” стадионида “Сўғдиёна”ни кичик ҳисобда ютди. Аммо Жиззахдаги ўйиндаги йирик мағлубият туфайли мусобақа билан барвақт хайрлашди.

1995 йил. 1/16 финал. “Орол” – “Диёр” (Булунғур) 0:0, 1:3
“Орол” Биринчи лигага тушиб кетган илк мавсумида кубок ўйинларининг биринчи босқичида “Диёр” жамоасига икки ўйин натижасига кўра имкониятни бой бериб, турнирни тарк этди.

1996 йил. Биринчи босқич.
“Нурафшон” (Бухоро) – “Орол” 3:1
“Орол” – “Прогресс” (Зарафшон) 1:4
“Зарафшон” (Навоий) – “Орол” 5:0
“Орол” – ‘Ситора” (Бухоро) 1:4
“Орол” – “АСК” (Термиз) 0:2
1996 йили Нукусликлар кубок ўйинларининг биринчи боcқичида 5 та учрашув ўтказиб, барчасида имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини аянчли тарзда якунлашди.

1997 йил.
Биринчи босқич. “Гулистон” (Гулистон) – “Орол” 2:0, 0:3
Иккинчи босқич. “Орол” – “Дўстлик” (Каттақўрғон) 3:0, 0:2
1/8 финал. “Орол” – “Пахтакор” (Тошкент) 1:1, 3:7
1997 йили “Орол” кубокнинг илк раундида Гулистондан 0:2 ҳисобидаги мағлубият билан қайтиб келди. Нукусда кечган жавоб ўйинида эса мезбонлар йирик ғалабани тантана қилиб, кейинги босқичга йўл олишди. Нукусда меҳмон бўлган “Дўстлик” ҳам йирик ҳисобда ютқазди. Каттақўрғондаги 2:0 ҳисоби ҳам “Дўстлик”ка ёрдам бермади. Шу тариқа, нимчорак финалга чиққан “Орол” илк ўйинда “Турон”да “Пахтакор” билан дуранг ўйнади. Тошкентдаги баҳсда эса нукусликлар 3:7 ҳисобида имкониятни бой беришди.

1998 йил.
Саралаш босқичи. “Орол” – “Урганч” (Урганч) 2:1
1/16 финал. “Орол” – “Хоразм” (Урганч) 2:1
1/8 финал. “Навбаҳор” (Наманган) – “Орол” 5:0
1998 йили “Орол” кубокдан Урганчнинг бир йўла иккита жамоасини чиқариб юборди. Дастлаб “Урганч”, кейинчалик эса “Хоразм” Нукусдан мағлубият билан қайтди. Нимчорак финалда эса “Навбаҳор” “Орол”га қақшатқич зарба бериб, жамоани мусобақадан чиқариб юборди.

1999 йил. Саралаш босқчи. “Семурғ” (Ангрен) – “Орол” 3:1
Кейинги йил “Орол” мусобақани саралаш босқичидаёқ якунлаб қўя қолди. Ангренда меҳмон бўлган нукусликлар 1:3 ҳисобида таслим бўлиб келишди.

2000 йил.
“Хива” (Хива) – “Турон” 1:0
“Турон” – “Хоразм” (Урганч) 3:2
ХХ асрнинг охирида “Турон” номи билан мусобақада иштирок этган нукусликлар Хивадан кичик мағлубият билан қайтишди. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Урганчликлар мағлуб этилган бўлса ҳам, бу кейинги босқичга чиқиш учун камлик қилди.

2001 йил. 1/16 финал. “Андижон” (Андижон) – “Турон” 4:2
Янги асрда нукусликлар мусобақани 1/16 финалдаёқ якунлаб қўя қолишди. Андижонда меҳмон бўлган клуб 2:4 ҳисобида ютқазиб келди.

2002 йил.
“Турон” – “Жайҳун” (Урганч) 3:1
“Бухоро” (Бухоро) – “Турон” 1:0
“Хожайли” (Хўжайли) – “Турон” 1:9
“Турон” – “Машъал” (Муборак) 2:0, 0:6
2002 йили “Турон” гуруҳ босқичида Урганчнинг “Жайҳун” ва Хўжайлининг “Хўжайли” жамоалари дарвозасига жами 12 та гол киритди. Бироқ “Машъал”га Муборакда бой берилган йирик мағлубиятдан сўнг жамоа турнирдаги иштирокини якунлади.

2007 йил. Биринчи босқич. “Зарафшон” (Навоий) – “Жайхун” 4:1
5 йиллик танаффусдан сўнг Нукусга яна футбол қайтди. Бу сафар “Жайхун” номи билан қайтган клуб кубокнинг илк ўйинида Навоийда йирик ҳисобда имкониятни бой берган ҳолда, мусобақа билан хайрлашди.

2008 йил.
Биринчи босқич. “Хоразм” (Урганч) – “Жайхун” 0:2, 1:2
1/8 финал. “Жайхун” – “Қурувчи” (Тошкент) 0:2, 0:2
2008 йили биринчи босқичда Урганчнинг “Хоразм” клуби устидан икки ўйинда ҳам ғалабага эришган нукусликлар нимчорак финалда Тошкентнинг “Бунёдкор”ига қарши баҳс олиб боришди. Миржалол Қосимов бошқарувидаги клуб иккала ўйинда ҳам муваффақиятга эришиб, чорак финалга чиқишди.

2009 йил. Биринчи босқич. “Жайхун” – “Машъал-Академия” (Муборак) 1:3
2010 йил. Иккинчи босқич. “Орол” – “Қизилқум” (Зарафшон) 0:2
2011 йил. 1/16 финал. “Жайхун” – “Сўгдиёна” (Жиззах) 1:2
2012 йил. 1/16 финал. “Гулистон” (Гулистон) – “Орол” 2:1
2009-2012 йилларда “Жайхун” жамоаси кубокдаги илк ўйинидаёқ рақибларига ютқазган ҳолда мусобақа билан хайрлашишга мажбур бўлган. Эътиборли жиҳати клуб олдинги уч мавсумда ҳам ўйинларини ўз майдонида ўтказган эди.

2013 йил.
Биринчи босқич. “Орол” – “Хоразм” (Урганч) +:-
Иккинчи босқич. “Шўртан” (Ғузор) – “Орол” 4:1
Биринчи босқичда “Хоразм” устидан техник ғалабага эришган нукусликлар иккинчи босқичда Ғузорда меҳмон бўлиб, рақибига йирик ҳисобда имкониятни бой берди ва турнир билан хайрлашди.

2014 йил. Биринчи босқич. “Хоразм” (Урганч) – “Орол” 4:2
Кейинги йили “Хоразм” бир йил олдинги «мағлубият» учун ўч олди. Урганчда кечган тўқнашувда мезбонлар ишончи ғалабага эришиб, кейинг босқич масаласини ижобий ҳал этишди.

2015 йил.
Биринчи бсоқич. “Орол” – “Хоразм” (Урганч) 3:0
Иккинчи босқич. “Орол” – “Шўртан” (Ғузор) 0:1
Ундан кейинги йили эса ўч олиш навбати “Орол”га келди. Нукусдаги тўқнашувда мебонлар йирик ғалабани тантана қилишди. Бироқ Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси кейинг босқичда “Турон” стадионидан ғалаба билан уйига қайтди.

2016 йил.
Биринчи босқич. “Орол” – “Хоразм” 2:1
Иккинчи босқич. “Қизилқум” – “Орол” 5:0
“Орол” биринчи босқичда Урганчнинг “Хоразм” жамоаси устидан ғалаба қозонган бўлса, кейинги босқичда “Қизилқум” билан Нукусда тўқнаш келиши керак эди. Бироқ жамоалар ўзаро келишган ҳолда ўйинни Навоийга кўчиришди. Оқибатда мазкур тўқнашувда нукусликлар йирик ҳисобда мағлуб бўлиб, мусобақадан чиқиб кетишди.

2017 йил.
Иккинчи босқич. “Сўғдиёна” – “Орол” 4:3
Ортда қолаётган йилда нукусликлар кубокдаги дастлабки ўйиндаёқ ютқазишди. Жиззахда ‘Сўғдиёна” меҳмони бўлган Темур Турдиев шогирдлари 3:4 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнирдан чиқиб кетишди.


Фурқат Юсупов тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика