UZ

Сўнгги янгиликлар

22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  6 21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  27 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  4 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  5 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  2

Ориф Маматказин "Андижон"га қайтди Янгиликлар

Ориф Маматказин "Андижон"га қайтди

22 июлдан ўз базасида йиғилган “Андижон” мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик бошлаб юборди.
Кеча сайтимиз орқали хабар бериб ўтганимиздек, ҳозирча Александр Лупашко, Аскер Нажафалиев ҳамда Шаҳбоз Жумабоев жамоани расман тарк этишди. Шунингдек Асқар Жадигеровни ҳам иккинчи даврада ўзга клубда тўп суриши ойдинлашиб бормоқда. Сабаби Жадигеров ҳамон Андижонга келмаган.

Йиғинга келиб қўшилганлар эса Аслижон Мансуров (“Пахтакор”), Анвар Абдуқодиров ва Артур Маматказинни айтиш мумкин.

Олинган маълумотларга кўра, “Андижон” мураббийлар штабида ўзгариш бор. Яъни Ориф Маматказин эндиликда бош мураббий Азамат Абдураимовга яқиндан ёрдам берадиган бўлди.

Мухлисларга яхши маълумки, Маматказин илгари ушбу жамоада кўп йиллар мобайнида мураббий ва бош мураббий сифатида ишлаган. Унинг футболчилик фолияти ҳам асосан “Андижон”да ўтган.

Жамоа футболчилари мураббийлар штаби ишлаб чиққан режага кўра, кунига икки маҳалдан “Соғлом авлод” стадионида шуғулланишмоқда.

Яна шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, “Андижон” 31 июль куни ўз майдонида “Навбаҳор” билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика