UZ

Сўнгги янгиликлар

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  110 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  11 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  40 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

"Оқ-тепа": Жамоамиз фидойиси фаолиятини якунлади Янгиликлар

"Оқ-тепа": Жамоамиз фидойиси фаолиятини якунлади

Футболчилик фаолиятининг тўлиқ қисмини “Оқ-тепа” жамоасига бағишлаган ярим ҳимоячи Зокир Мирзааҳмедов бутсасини михга илди.
Миллионлар ўйинига илк қадамларни “Пахтакор” футбол мактабида қўйган Мирзааҳмедов 2000 йилда ташкил топган жамоамизда 14 йил давомида тўп сурди. Клубни иккинчи лигадан 1-лига йўл олишидан тортиб, барча яхши-ёмон кунларида бирга бўлди. Ҳеч қачон жамоани қийин вазиятда ташлаб кетмади. Шунинг учун уни жамоа ичида ҳурмати беқиёс.

Ўзининг ажойиб ўйинлари орқали жамоадошлари орасида “Зико” номини олди ва “Оқ-тепа”да шу кунга қадар қайси мураббий ишламасин у клубнинг асосий ўйинчиси бўлиб келди. Фаолияти давомида кўп марта жамоа ва жамоадошларини қийин вазиятлардан олиб чиқиб кета олди. Ярим ҳимоячи чиройли тўп узатишлари-ю, кутилмаган қарорлари орқали рақибларини шошириб қўярди. Қийин вазиятларда барча оғирликни елкасига олишни уддаларди.

Аслида ярим ҳимоячи бемалол яна бир-икки мавсум тўп сура оларди. Аммо ўзи бутсасини михга илишни маъқул деб топди. Клуб раҳбарияти ҳам футболчининг қарорини ҳурмат қилган ҳолда Зокир Мирзааҳмедовга омад тилади!

МАЪЛУМОТ УЧУН
ЗОКИР МИРЗААҲМЕДОВ
Туғилган санаси:
06.03.1984
Туғилган жойи: Тошкент
Амплуаси: ярим ҳимоячи
Бўйи: 170 см. Вазни: 63 кг.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика