UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди  0 12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  1 11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  12 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  17 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  39 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  6 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  99 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  19 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  25 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  11

"Оқ-тепа": Жамоамиз фидойиси фаолиятини якунлади Янгиликлар

"Оқ-тепа": Жамоамиз фидойиси фаолиятини якунлади

Футболчилик фаолиятининг тўлиқ қисмини “Оқ-тепа” жамоасига бағишлаган ярим ҳимоячи Зокир Мирзааҳмедов бутсасини михга илди.
Миллионлар ўйинига илк қадамларни “Пахтакор” футбол мактабида қўйган Мирзааҳмедов 2000 йилда ташкил топган жамоамизда 14 йил давомида тўп сурди. Клубни иккинчи лигадан 1-лига йўл олишидан тортиб, барча яхши-ёмон кунларида бирга бўлди. Ҳеч қачон жамоани қийин вазиятда ташлаб кетмади. Шунинг учун уни жамоа ичида ҳурмати беқиёс.

Ўзининг ажойиб ўйинлари орқали жамоадошлари орасида “Зико” номини олди ва “Оқ-тепа”да шу кунга қадар қайси мураббий ишламасин у клубнинг асосий ўйинчиси бўлиб келди. Фаолияти давомида кўп марта жамоа ва жамоадошларини қийин вазиятлардан олиб чиқиб кета олди. Ярим ҳимоячи чиройли тўп узатишлари-ю, кутилмаган қарорлари орқали рақибларини шошириб қўярди. Қийин вазиятларда барча оғирликни елкасига олишни уддаларди.

Аслида ярим ҳимоячи бемалол яна бир-икки мавсум тўп сура оларди. Аммо ўзи бутсасини михга илишни маъқул деб топди. Клуб раҳбарияти ҳам футболчининг қарорини ҳурмат қилган ҳолда Зокир Мирзааҳмедовга омад тилади!

МАЪЛУМОТ УЧУН
ЗОКИР МИРЗААҲМЕДОВ
Туғилган санаси:
06.03.1984
Туғилган жойи: Тошкент
Амплуаси: ярим ҳимоячи
Бўйи: 170 см. Вазни: 63 кг.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика