“Оқ-тепа” Олмалиққа мухлислари билан боради!
23 ноя 2015 14:18
Янгиликлар
“Оқ-тепа” Олмалиққа мухлислари билан боради!
Мазкур ўйин олий лига йўлланмасини тақдим қилиши боис, учрашувга бўлган эътибор жуда юқори. Хусусан, ўйин “Спорт” телеканалида тўғридан-тўғри эфирда олиб кўрсатилиши режалаштирилаётгани ҳам сўзимизга исбот бўла олади.
“Оқ-тепа” йил бошида ўз олдига жиддий мақсад қўйди. Аммо сўнгги турлардаги омадсизликлар сабаб олий лига йўлланмаси тақдири ўтиш ўйинига қолиб кетди. Энди барча масалага Олмалиқдаги ўйинда ойдинлик киритилади. Ўтиш ўйинининг баҳосидан келиб чиққан ҳолда клуб раҳбарияти Олмалиқдаги учрашувда футболчиларимизга далда бўлиб туришлари учун жамоамизнинг содиқ мухлисларига иккита автобус ажратди. “Оқ-тепа”нинг бир неча йиллик содиқ ишқибозлари ўтиш ўйинида футболчиларимизни ёлғизлатиб қўймайди. Ўйлаймизки, футболчиларимиз ҳам бунга муносиб тарзда жавоб қайтаришади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар