UZ

Сўнгги янгиликлар

13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  0 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  0 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  0 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  1 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   7 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  3 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  10 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  9

"Оқ-тепа": Дербида мағлубиятга учрадик Янгиликлар

"Оқ-тепа": Дербида мағлубиятга учрадик

Бугун Ўзбекистон Биринчилигининг 1-босқич биринчи давра ўйинлари якунланди.
Биринчи давранинг сўнгги турида “Оқ-тепа” стадионига ташриф буюрган мухлислар Тошкент дербисига гувоҳ бўлишди. “НБУ-Осиё”га қарши кечган учрашувда омад меҳмонларга кулиб боқди. “Банкирлар” иккала бўлимда ҳам дарвозамиз олдида юзага келтиришган барча вазиятлардан унумли фойдаланишди. Аксинча, бир неча бор Юрий Цой билан бирга-бир чиққан футболчиларимиз қулай имкониятни кўкка совуриб, рақиб томонидан жазоланишди. Биринчи бўлимда Абдулатиф Абдуқодиров, танаффусдан сўнг Жавлон Гусейнов ҳамда Алексей Николаев томонидан урилган голлар ўйин тақдирини ҳал қилди. Шу тариқа "Оқ-тепа" қисқа танаффусга иккинчи ўрин билан чиқиб кетди. 31 май куни биринчи босқичнинг иккинчи давра ўйинларига старт берилади.

Ўзбекистон Биринчилиги. 11-тур
“ОҚ-ТЕПА” – “НБУ-ОСИЁ” – 0:3 (0:1)
23 май. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони. 521 томошабин.
Бош ҳакам:
Виктор Серазетдинов (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Ислом Носиров (Наманган), Элёр Турсунов (Наманган).
Захирадаги ҳакам: Игорь Гармашов (Тошкент).
Назоратчи: Валентин Шашков (Тошкент).

“Оқ-тепа”:
Шоҳруҳжон Эшбўтаев, Саиджон Топилов, Темур Турдиев, Нодиржон Саъдуллаев (Дониёр Усмонов, 31), Нодирбек Тешабоев, Алишер Шоғуломов (Фарҳод Мирааҳматов, 81), Никита Павленко (Сергей Рекун, 66), Зафаржон Қорақулов, Илдар Магдеев, Маъруф Аҳмаджонов, Зокир Мирзааҳмедов (Хуршид Йўлдошев Набижонович, 46).

“НБУ-Осиё”
: Юрий Цой, Абдумажид Тоиров, Александр Хвостунов, Икромжон Ибрагимов (Афросиёб Исоқов, 89), Жавлон Гусейнов, Алексей Николаев, Жаводулла Ибрагимов, Темур Айзатулов (Сулеймон Ахмедкаримов, 90), Исроилжон Эргашев (Даврон Валижонов, 75), Александр Лупашко (Темур Толипов, 82), Абдулатиф Абдуқодиров (Шуҳратилла Ҳикматуллаев, 85).

Голлар: Абдулатиф Абдуқодиров, 21 – 0:1. Жавлон Гусейнов, 65 – 0:2. Алексей Николаев, 70 – 0:3.
Огоҳлантириш: Икром Ибрагимов, 64.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика