UZ

Сўнгги янгиликлар

17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  0 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  12 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  10 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1

Омар Хрбин: "Бу соврин бутун Сурияники" Янгиликлар

Омар Хрбин: "Бу соврин бутун Сурияники"

Кеча бўлиб ўтган ОФК йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимида "Ал Ҳилол" клуби ҳужумчиси Омар Хрбин 2017 йил якунларига кўра "Осиёнинг энг яхши футболчиси" деб топилди.

Футболчи ҳам клуб, ҳам терма жамоа миқёсида ўзини кўрсата олди. У клуби билан Осиё чемпионалр лигасига қадар етиб борган бўлса, Сурия терма жамоаси сафида ЖЧ-2018 саралаш ўйинларида плей-офф баҳсларида майдонга тушди.

ОФК Президентидан нуфузли совринни қабул қилиб олган Хрбин ўз таассуротлари билан ўртоқлашди:

- "Асосий мақсадим кейинги йил "Ал Ҳилол" билан Осиё чемпионлар лигасида зафар қучишдир. Менинг ишим футбол ўйнаш ва бу ишни доим сидқидилдан бажараман. Терма жамоа миқёсида эса Осиё Кубоги-2019да ўзимни кўрсатишни хоҳлайман. Қўлимда ушлаб турган соврин фақат меники эмас, бу бутун Сурия халқиники. Қачонки халқимизнинг кўзида қувонч кўрсам, бундан мен ҳам беҳад хурсанд бўламан. Ўз ўйиним ва голларим билан суриялик мухлисларга хурсандчилик улашсам дейман. Бизнинг халқимиз яхши яшашга ва бахтиёр бўлишга ҳақли".

Рейтинг: +53   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика