UZ

Сўнгги янгиликлар

19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:30Суперлига. "Шўртан" – ОКМК (матнли трансляция)  5 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  3 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  5 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  26 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  10 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  8 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  27 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  4 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  3

"Олмалиқ"нинг биринчи йиғини якунланди Янгиликлар

"Олмалиқ"нинг биринчи йиғини якунланди

Теглар :  Олмалиқ
Бугун "Олмалиқ"нинг дастлабки ўқув-йиғин машғулотлари якунланди.

15 декабрдан бошланган илк ўқув-машғулот йиғинимиз бугун "Локомотив"га қарши ўтказилган назорат ўйинидан сўнг якунига етди. Икки ҳафта давомида футболчилар асосан тикланиш машқларини ўтказишди. Шунинг билан биргаликда 3та ўртоқлик ўйини ҳам ташкил этилди.

Темирйўлчиларга қарши ўтказилган назорат учрашувида 17 нафар футболчи иштирок этди. Ислом Иномов ўтган баҳсда ортирган кичик жароҳати сабаб майдонга тушмади. Раҳматилло Бердимуродов, Сулейман Аҳмедкаримов ва Низомиддин Зиёвутдиновлар машғулот ўтказиш билан чекланишди. Ўртоқлик учрашуви 3:1 ҳисобида "Локомотив" ғалабаси билан якун топди. Жамоамиздан ягона голни Диёр Туропов киритди.

Ўйинда жамоалар қуйидаги таркибда иштирок этишди.

"Олмалиқ" - "Локомотив" 1:3
Голлар:
Диёр Туропов 53 - Гнохере Кризо 14, 51, Маъмур Икромов 62 пенальти
"Олмалиқ": "Олмалиқ": Хуршид Ходжаев, Хуршид Мухторов, Темурлан Ерланов, Азизбек Суюнов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Диёр Туропов, Дилшод Жўраев, Муҳаммад Исаев, Дилшод Рахматуллаев, Дониёр Усмонов, Забиҳилло Ўринбоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Бобир Давлатов, Шоҳназар Норбеков, Дониёр Исмоилов, Ғуломҳайдар Ғуломов, Ҳожиакбар Ҳайдаров, Қадамбой Нурметов.
"Локомотив": Игнатий Нестеров, Салим Мустафоев, Муҳаммад Гнонтча Коне, Бобур Йўлдошев, Олег Зотеев, Сардор Мирзаев, Темур Кападзе, Икром Алибоев, Марат Бикмаев, Садриддин Абдуллаев, Гнохере Кризо.
Захирадан майдонга тушганлар: Маъмур Икромов, Ислом Тўхтахўжаев, Тимур Усманов, Фаррух Ибрагимов, Бобир Тиллабоев.

Жамоанинг илк йиғинида иштирок этган Сулейман Ахмедкаримов, Азамат Аҳмедов ва Ҳожиакбар Ҳайдаровга жавоб берилди. Низомиддин Зиёвутдинов ёшлар жамоаси билан машғулотларни давом эттиради. Қадамбой Нурметов ижара асосида бошқа жамоага ўтиши мумкин.

Иккинчи ўқув-машғулот йиғини 3 январдан 10 январгача яна Тошкентда бўлиб ўтади. 9 январда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек, жамоа таркибига бир қатор футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика