UZ

Сўнгги янгиликлар

23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  1 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  8 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  77 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0 19:37Мбаппенинг онаси "Реал"да асосий таркибдаги 8 нафар ўйинчидан кўпроқ пул топади  12 19:15"Динамо" "Зенит"дан минимал ҳисобда енгилди  3 18:35"Ғазалкент" Про лига учун талаб этилган ҳужжатларни расмийлаштирди  2 18:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Ривожланиш Кубогида қатнашади  4 17:32"Зенит" Дураннинг трансферини эълон қилди  5

"Олмалиқ": Тўрт футболчи жамоадан кетди Янгиликлар

"Олмалиқ": Тўрт футболчи жамоадан кетди

Бугун Олмалиқ шаҳридаги сунъий қопламали майдонда Муборакнинг "Машъал" жамоаси билан иккита ўйин ўтказилди.
Бу галги ўйин ҳам кучли ёмғир ва қор остида ўтди. Дастлабки ўйинда жамоамиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи таймда Ғулом Ўрунов қанотдан ошириб берилган тўпни бош билан дарвозага йўллаган бўлса, иккинчи таймда молдовалик легионер бурчакдан ошириб берилган тўпни бош билан дарвозага йўллади. Биринчи ўйинда жамоамиз қуйидаги таркибда майдонга тушди.

"Олмалиқ": Тимур Ғаниев, Азамат Исроилов, Саламат Қуттибоев, Адриан Кашкавал, Акмал Бозоров, Жаҳонгир Абдумўминов, Диёр Туропов, Ғулом Ўрунов, Суннатилла Мамадалиев, Никита Павленко, Неманья Йованович.
Захирадан майдонга тушганлар: Дониёр Исмоилов, Беруми Абдунабиев, Ислом Исоқжонов.

Иккинчи баҳсда майдонни бутунлай қор қоплаб олди. Бу ўйинга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Шу ўринда иккинчи ўйинда майдонга тушган "Машъал" футболчилари яхши ҳаракат қилишганини ҳам таъкидлаш жоиз. Иккинчи таймда Ҳумоюн Муртазоев томонидан урилган гол газчилар ғалабасини таъминлади. Бу баҳсда жамоамиз қуйидаги таркибда майдонга тушди.

"Олмалиқ": Акмал Ортиқов, Сарвар Жўраев, Евгений Гоголь, Ислом Иномов, Элбек Очилов, Дилявер Абибуллаев, Санъат Шихов, Муҳаммад Исаев, Азамат Бобожонов, Зоҳир Пиримов, Зафар Полвонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Шоҳрух Эшбўтаев, Абдумалик Тошпўлатов, Ивелие Дорде, Маъруф Тиллаев, Абдулатиф Абдуқодиров.

Ўйин якунлангач, жамоани бир неча футболчи тарк этди. Дилявер Абибуллаев, Зафар Полвонов, Абдулатиф Абдуқодиров ва Беруми Абдунабиев мавсумни бошқа жамоаларда бошлаши мумкин. Жамоа раҳбарияти ва барча аъзолари "Олмалиқ"дан кетган барча футболчиларга ўз миннатдорчилигини билдиради.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика