UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  0 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  2 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  0 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  0 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  0 13:48Миш-мишларга қарамай, Маунт МЮни тарк этишни режалаштирмаяпти  2 13:20Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"  2 13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0 12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  4 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  26 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  1 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  7 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  13

“Олмалиқ” – “Қизилқум”: превью Янгиликлар

“Олмалиқ” – “Қизилқум”: превью

Олий лиганинг 7-турида “Қизилқум” сафарда “Олмалиқ” билан куч синашади.

Бу жамоалар миллий чемпионатларимиз тарихида ҳозиргача ўн саккиз маротаба ўзаро куч синашган. Шулардан саккизтасида навоийликларнинг қўли биланд келган бўлса, яна саккизта баҳс “Олмалиқ” фойдасига якунланган. Қолган икки учрашувда эса дуранг қайд қилинган.

Тўплар нисбати бўйича ҳозирча олмалиқликлар олдинда — 28:31.

Ўтган йили жамоамиз ўз тарихида илк марта сафарда “Олмалиқ”ни мағлуб этишга эришган. Яна бир қизиқарли жиҳат: ўтган йили Тошкент вилояти жамоаси шарафини ҳимоя қилган дарвозабон Умид Хонимқулов айни пайтда “Қизилқум” аъзоси ҳисобланади.

Айни пайтда ўтказилган олтита турдан сўнг ҳар иккала жамоа ўз ҳисобига 7 тадан очкони расмийлаштирган. “Қизилқум” айни пайтда турнир жадвалининг 9-поғонасида, “Олмалиқ” 10-поғонада бормоқда.

Бир сўз билан айтганда, мазкур баҳсдаги ғалаба томонларнинг турнир жадвалидаги ҳолатини анчагина яхшилашига замин яратади. Шу сабаб учрашув кескин курашлар остида ўтиши табиий.

Эслатиб ўтамиз, “Олмалиқ”- “Қизилқум” учрашуви бугун, 22 апрель куни ОКМК стадионди соат 18:00 да бошланади.

ЎЗАРО УЧРАШУВЛАР ТАРИХИ:

2008 йил

2008 йил 19 арель. “Қизилқум” — ОТМК — 2:0

2008 йил 25 октябрь. ОТМК — “Қизилқум” — 2:0

2009 йил

2009 йил 11 апрель. “Қизилқум” — “Олмалиқ” — 0:1

2009 йил 17 октябрь. “Олмалиқ”  — “Қизилқум” — 2:0

2010 йил

2010 йил 22 май. “Қизилқум” — “Олмалиқ”  — 1:0

2010 йил 21 август. “Олмалиқ”  — “Қизилқум” — 5:1

2011 йил

2011 йил 27 июнь. “Қизилқум” — “Олмалиқ”  — 3:3

2011 йил 31 июль. “Олмалиқ”  — “Қизилқум” — 2:1

2012 йил

2012 йил  22 апрель. “Олмалиқ” — “Қизилқум” — 2:2

2012 йил  6 октябрь. “Қизилқум” — “Олмалиқ” — 2:1

2013 йил

2013 йил 9 март. “Олмалиқ” — “Қизилқум” — 2:1

2013 йил  3 ноябрь. “Қизилқум” — “Олмалиқ” — 4:2

2014 йил

2014 йил 26 апрель. “Олмалиқ” — “Қизилқум” — 1:0

2014 йил  12 сентябрь. “Қизилқум” — “Олмалиқ” — 3:2

2015 йил

2015 йил 2 май. “Олмалиқ” — “Қизилқум” — 2:0

2015 йил 19 сентябрь. “Қизилқум” — “Олмалиқ” — 3:1

2016 йил.

“Қизилқум” – “Олмалиқ” 2:1

“Олмалиқ” – “Қизилқум” 2:3

Манба: www.fcqizilqum.uz


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика