UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10"Лилль" — ПСЖ. Таркиблар маълум  2 22:55"Сельта" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  5 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   0 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  170 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  10 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  17 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  66

"Олмалиқ" 9 нафар футболчига жавоб берди, янги мавсумга тайёргарлик бошланди Янгиликлар

"Олмалиқ" 9 нафар футболчига жавоб берди, янги мавсумга тайёргарлик бошланди

2017 йилги мавсумнинг сўнгги учрашувидан кейин жамоа аъзолари қишки таътилга чиқишгани ҳақида аввалроқ хабар бериб ўтгандик.

Икки ҳафталик таътил бугун ўз якунига етди. 14 декабрдан жамоа навбатдаги 2018 йилги футбол мавсумига ўз тайёргарлигини бошлади. Жамоадаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, бир қатор футболчилар "Олмалиқ" билан хайрлашишди. Жамоа раҳбарияти дарвозабон Аброр Каримов, ҳимоячилар Вусал Магеррамов, Раҳматулло Бердимуродов, Ислом Иномов, Шавкат Муллажонов, ярим ҳимоячилар Шота Григалашвили, Фарҳод Мусабеков, Яҳё Рўзиевга "Олмалиқ"даги фаолияти учун ўз миннатдорчилигини билдиради.

Дастлабки ўқув-машғулот йиғини 14-29 декабрь кунлари Тошкент вилояти тоғли ҳудудида жойлашган "Олтин олма" мажмуасида ташкиллаштирилади. Илк машғулотларда асосий таркибнинг қолган футболчилари ҳамда ўтган мавсумда ёшлар лигасида фаол бўлган бир қатор футболчилар иштирок этишади. Шу билан бир қаторда янги футболчиларнинг ҳам таркибга қўшилиши кутилмоқда.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика