UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  4 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  2 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  11 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  1 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  9 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  149 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2

Олий лига. 5-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 5-тур рамзий терма жамоаси

6-7 апрель кунлари олий лигада 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра сайтимиз ходимлари тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди.

Ғузор клуби "Локомотив"ни мағлуб этиб турнинг энг катта сенсацияларидан бирини қайд этди. Бу баҳсда рақибнинг кўплаб зарбаларини қайтарган "Шўртан" посбони Элдор Тожибоев ҳақли равишда рамзий терма жамоамиздан ўрин олди.



"Навбаҳор" ўз уйида "Машъал"ни таслим қилди. Учрашув тақдири ҳал қилган ягона голни мезбонлар вакили Ҳасанбой Эргашев Муборак клуби дарвозасига урди. Эргашев ҳимояда ҳам ишончли ўйнаганини таъкидлаш лозим.



"Олмалиқ" мавсумдаги илк ғалабасини бу йил ҳозиргача 3та ўйинда 3та ғалабага эришган Қаршининг "насаф" клуби устидан қўлга киритди. Мазкур баҳсда майдон эгалари ҳимоячиси Шавкат Муллажонов қаршиликларга етарлича қаршилик кўрсата олди ва жамоаси дарвозаси даҳлсизлиги сақланишига катта хисса қўшди.



"Шўртан"дан яна бир вакил бу ҳимоячи Умар Эшмуродов бўлди. Ҳимоячи "темирйўлчилар" билан учрашувда ҳисобни очишга эришишдан ташқари рақиб ҳужумчиларига қарши жуда яхши ўйнади. Жамоаси гол ўтказмай ғалабага эришди.



Тур сенсацияларидан яна бирини қайд этган Навоийнинг "Қизилқум" клуби Тошкентда "Бунёдкор"дан устун келди. Бу жамоа сафида Шукурали Пўлатов ҳимоя чизиғида ишончли ўйнади ва "қалдирғочлар"нинг ёш ҳужумчиларига деярли имкон бергани йўқ.



"Сўғдиёна" бу мавсумдаги иккинчи ғалабасини ҳам ўз майдонида қўлга киритди. Даврон Файзиев бошчилигидаги жамоа "Обод"ни таслим қилди. Учрашувда фаол ўйнаган Санжар Рашидов баҳс сўнггида белгиланган пенальтидан гол уриб жамоасига 3 очко келтирди.



"Қизилқум"га тарихий ғалабани келтирган Илҳом Юнусов рамзий терма жамоадан ўрин олмаса адолатдан бўлмас эди. Унинг "Бунёдкор" дарвозасига урган голи чиройли ва жуда ҳам фойдали бўлди. Тажрибали ярим ҳимоячи бу мавсумда иккинчи бор рамзий терма жамоамиздан ўрин олмоқда.



Бош мураббийни алмаштирган "Пахтакор" ниҳоят учта ўйинлик ғалабасиз сериясига барҳам бериб "Металлург"ни мағлуб этди. Шу куни Шерзод Каримов бошқалардан кўра фаолроқ ўйнади ва жамоасининг ғалабасига хисса қўшди.



"Бухоро"нинг хорватиялик легионери Ивор Вейцер "Нефтчи" билан ўйинда фаол ўйнади. Учрашувга нуқта қўйган голни ҳам айнан Вейцер урди ва бу мавсум иккинчи бор рамзий термамизга киришга эришди.



"Олмалиқ"нинг "Насаф" устидан ғалаба қозонишига "аждарлар"нинг собиқ ҳужумчиси Камолиддин Мурзоевнинг урган голи сабаб бўлди. Мурзоев баҳсда рақиб ҳимоячиларига тинчлик бермади ва тўп киритишга эришди.



"Қўқон-1912" ўз майдонида март ойини сенсацион ўтказган "Динамо"дан устун келди. Қўқонликлар ҳужумчиси Филип Райевац кетма-кет тўртинчи ўйинда ҳам гол урди. Бироқ бешинчи тур рамзий терма жамоасига уни эмас Носир Отақўзиевни танлашга қарор қилдик. Сабаби тажрибали Отақўзиев учрашувдаги ҳисобни очди ва анчагина фаол ўйнади.


Championat.asia талқинига кўра 5-тур рамзий терма жамоаси

Дарвозабон
Элдор Тожибоев "Шўртан"

Ҳимоячилар
Ҳасанбой Эргашев "Навбаҳор"
Шавкат Муллажонов "Олмалиқ"
Умар Эшмуродов "Шўртан"
Шукурали Пўлатов "Қизилқум"

Ярим ҳимоячилар
Санжар Рашидов "Сўғдиёна"
Илҳом Юнусов "Қизилқум" (Бу мавсум 2-марта рамзий терма жамоада)
Шерзод Каримов "Пахтакор"
Ивор Вейцер "Бухоро" (2)
 
Ҳужумчилар
Камолиддин Мурзоев "Олмалиқ"
Носир Отақўзиев "Қўқон-1912"


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика