UZ

Сўнгги янгиликлар

23:06"Челси" "Реал"га Энцо Фернандеснинг нархини маълум қилди  1 22:34Бу қизиқ! Италия клуби бир кунда иккита мураббийни алмаштирди  1 22:06Ўйинни тугатмай, майдонни тарк этган Косово терма жамоасига УЕФА томонидан техник мағлубият ёзилди  1 21:47Барчаси ҳал! Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан янги шартнома имзолайди  0 21:21Суперлига қайтмоқда. 25-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари  1 20:41Лерой Сане МЮ ва "Арсенал"дан бўлаётган қизиқиш ҳақида гапирди  0 20:05Хушхабар! Игорь Сергеев узоқ танаффусдан кейин илк бор "Патум Юнайтед"нинг ўйин қайдномасига киритилди  27 19:18"Зиданнинг калласи" ёдингиздами? Марко Матерацци ЖЧ-2006дан кейин илк бор Зинедин билан гаплашмоқчи  6 18:47"Ҳакамлар Мессига ҳар бир бармоқ билан тегиниш учун ҳам фол қўйишди, бизни эса туртиб ташлашса ҳам индашмади"  12 18:13Алекс Фергюсон унинг ғазабини қўзғаш бадали қай даражада оғир бўлгани ҳақида гапириб берди  6 17:33Франция терма жамоаси футболчиларининг ҳашаматли либослари  5 17:00"Олтин тўп" соҳиби: "Дам олиш кунлари 5-6 тадан ўйин томоша қиляпман"  9 16:34"Марадона - тарихдаги энг зўр футболчи"  2 15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  9

Олий лига – 2016. Энг, энг, энг... Янгиликлар

Олий лига – 2016. Энг, энг, энг...

Теглар :  Олий лига
Олий лиганинг 4–тур ўйинлари ҳам якунланди. Бу йилги мавсум аввалгиларига нисбатан бироз қизиқроқ ўтиши тахмин қиинмоқда.

Чунки жамоаларнинг савияси деярли тенглашиб қолгани боис, ҳисобларни олдиндан айтишнинг иложи бўлмай қолди. ПФЛ Регламентига кўра, олий лиганинг ҳар бир жамоаси ўз таркибидан максимал 45 нафар футболчини рўйхатдан ўтказа олади. Аксар клублар бу имтиёздан тўлиқ фойдаланади.

Энг ёш жамоалар
Сўнгги ўн йилдан буён ўз академиясининг тарбияланувчиларига эътибор қаратиб келаётган “Пахтакор” охирги мавсумларда мунтазам равишда олий лиганинг энг ёш жамоаси бўлиб келмоқда. “Шерлар” янги мавсумда ҳам  чемпионатимизнинг энг ёш жамоасига айланди. Фақат улар бу борада ёлғиз бўлиб қолишмади. Олий лига дебютанти “Обод” ёш борасида ҳамшаҳари билан тенглашди. Ҳар иккала жамоанинг ҳам умумий ёши 21,8 ни ташкил қилли. Учликни “Бунёдкор” ва “Насаф” жамоалари якунлаб беради. Охирги уч йилда таркиби сезиларли даражада ёшариб кетган “қалдирғочлар”нинг бу йилги ўртача ёши 22,1ни ташкил қилган бўлса, “аждарлар” 22,5 ёш билан чемпионатда иштирок этмоқда.

Энг қари жамоа
Янги мавсум учун 45 нафар футболчини рўйхатдан ўтказган “Шўртан” олий лиганинг энг қари жамоаси бўлиб чиқди. “Оқ бўрилар” 24,9 ёш билан чемпионатга кириб келишди. Қайсидир маънода бу кишини хурсанд қилади. Боиси, клубларимизда 23 ёшли ўйинчига ҳам ҳали ёш деб баҳо беришади. Шундай вазиятда жамоаларимизнинг ўртача ёши 25га ҳам етиб бормаслиги албатта яхши. Бироқ бу ерда рўйхатдан ўтган ўйинчиларнинг аксари ўринбосар сафида ўйнайдиган футболчилар эканлигини ҳам унутмаслик лозим.
Қарилар орасида водийнинг икки клуби “Андижон” ва “Навбаҳор” ҳам бор. 37 нафар футболчини рўйхатдан ўтказган “бургутлар”нинг ўртача ёши 24,6. Рашид Ғофуров мураббийлигидаги “лочинлар” эса, 45 нафар ўйинчи билан 24,4га киришган.


Олий лига фахрийлари
21 август куни 42 ёшни қарши оладиган тажрибали дарвозабон Павел Бугало нафақат “Бунёдкор”нинг, балки олий лиганинг ҳам энг ёши катта футболчи бўлиб турибди. 2015 йилги мавсумда олий лигада 2та учрашувда (“Навбаҳор” – 2:1, “Қўқон-1912” – 5:0) тўлиқ ҳаракат қилган Бугало ушбу мавсум майдонга тушиш-тушмаслиги билмадикку, аммо “қалдирғочлар” аъзоси сифатида ПФЛ рўйхатидан ўтиб, тарихдан жой олди.  
Олий лиганинг бошқа клубларида тўп сураётган бошқа фахрий ўйинчилар ҳам бор. Жумладан, Хайрулла Каримов, Анвар Бердиев, Анвар Солиев, Ҳикмат Ҳошимов, Александр Корнейчук, Асрор Алиқулов каби ўйинчилар ҳали 40 ёшга кирмаган бўлса-да, 37-38 ёшни “уриб” қўйишган.

Умидларимиз
Салкам 40 ёшни қоралаб қўйган футболчилар бутсасини михга илишни ўйламаётган бир вақтда клубларимиз ҳали 16 ёшни қарши олмаган ўсмирларни ПФЛдан рўйхатдан ўтказмоқда. Хусусан, бу йил олий лига клублари сафида рўйхатдан ўтган энг ёш ўйинчи “Бунёдкор” аъзоси Расул Йўлдошев бўлди. Йўлдошев октябрь ойининг 26 санасида 16 ёшни қарши олади. Бошқа клубларимиз сафида 16 ёшли ўйинчилар бор. Хусусан, “Насаф” академияси тарбияланувчиси Алфайзли Неъматов икки ой муқаддам 17га қараб қадам ташлаган бўлса, “Обод” ўйинчиси Бунёд Раҳматуллаев июлда 16га қадам қўяди.

Мураббийлар
“Металлург” жамоаси устози Рустам Мирсодиқов олий лиганинг энг отахон мураббийи бўлди. Баҳорнинг илк ойида 62 ёшни қарши олган Рустам Тўхтамуродович узоқ йиллардан буён бир жамоани бошқариб келаётган кам сонли мутахассисларимиздан бири ҳам ҳисобланади. Мирсодиқовдан 4 ёшга кичик Юрий Лукин ҳам олий лиганинг ёши улуғ устозлари қаторидан жой олди.

Айтиш керак, олий лигада мураббийлар бир мунча ёшарди. Хусусан, “Бухоро” устози Жамшид Саидов 38 ёшли бош мураббий сифатида тарихдан қолди. “Навбаҳор” бош мураббийи Рашид Ғофуров 39, Бахтиёр Ашурматов ва Даврон Файзиев бу йил 40 ёшни қарши олади.


Энг, энг, энг...
Энг кўп мақоламиз аввалида айтганимиздек, Регламентга кўра клублар максимал 45 нафар футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин. Олий лигада иштирок этаётган 16та жамоанинг 5таси бу имкониятдан тўлиқ фойдаланган. Булар – “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Навбаҳор”, “Шўртан” ва “Бухоро”.

Энг кам футболчини «Нефтчи» рўйхатдан ўтказган. Андрей Фёдоров олий ва ўринбосарлар мусобақаси учун 35 нафар футболчини танлаб олган. 3та жамоа «Сўғдиёна», “Андижон”, “Машъал” эса, 37 нафар ўйинчи билан чемпионатга кириб келган. Яна бир жамоа “Локомотив” 39 нафар футболчининг хизматидан фойдаланади.

Энг кўп дарвозабон бир йўла тўрт жамоада – “Бунёдкор”, “Олмалиқ”, “Навбаҳор”. Одатда клублар бир мавсум учун тўрт ёки беш нафар дарвозабони рўйхатдан ўтказади. Икки нафари асосий таркиб учун яна икки нафари ўринбосарлар сафида тўп суради. Юқоридаги уч жамоа 5 нафар дарвозабонни рўйхатдан ўтказган.


Энг кам дарвозабон “Нефтчи”да. Фарғоналиклар устози 3 нафар дарвозабоннинг хизматидан фойдаланмоқда.

Энг кўп ҳимоячи “Бухоро”, “Олмалиқ”, “Бунёдкор”, “Навбаҳор”да. Бу жамоалар таркибида 15 нафардан ҳимоячи бор.

Энг кам ҳимоячи “Пахтакор”да рўйхатдан ўтган. “Шерлар” сафида 9 нафар ҳимоячи жамоа сафида майдонга тушиши мумкин.

Энг кўп ярим ҳимоячи “Пахтакор”да. “Шерлар”нинг мураббийлар штаби 24 нафар ярим ҳимоячини танлаб олган. Айтиш керак, аксар жамоаларда ярим ҳимоя муҳим роль ўйнайди. Шу боис, эътибор кўпроқ марказда тўп тепадиганларга қаратилади.

Энг кам ярим ҳимоячи “Қўқон-1912” жамоаси таркибидан жой олган. Бор-йўғи – 12 нафар. “Машъал” ва “Андижон” ўз таркибига 14 нафар ярим ҳимоячини жалб қилган.

Энг кўп ҳужумчи олий лиганинг бу йилги омадсизларидан бири бўлиб турган “Шўртан”да. “Оқ бўрилар” ўз таркибини 13 нафар ҳужумчи билан кучайтирган.

Энг кам ҳужумчини “Нефтчи” ва “Бухоро” рўйхатдан ўтказган. Ҳар иккала жамоанинг рўйхатида ҳам 5 нафар ҳужумчи бор.

Ёш чизиқлар бўйича
Чизиқлар бўйича энг ёш амплуа “Бунёдкор”нинг ярим ҳимоясига тўғри келди. “Қалдирғочлар”нинг ярим ҳимоясини ўртача ёши 20,1ни ташкил қилди. Олий лига дебютанти “Обод”нинг ярим ҳимояси ҳам ҳали 21 ёшни қарши олиб улгурмаган – 20,8.

Чизиқлар бўйича энг қари чизиқ дарвоза бўлиб чиқди. Бу борада “Қўқон-1912” жамоаси яққол етакчилик қилди. Жамоанинг дарвоза чизиғини ўртача ёши 29,2. Иккинчи ўринни эгаллаган “Бунёдкор” дарвозасининг ўртача ёши эса, 28,8.


Фурқатбек Нишонов

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика