

Мавсумда энг кам голни "Бунёдкор" клуби ўтказиб юборди. "Қалдирғочлар" 19та гол ўтказиб юборишди. Энг кўп голни эса "Сўғдиёна" ўтказиб юборди - 60та.
"Пахтакор" ва "Локомотив" 66тадан гол уриб энг яхши натижага эришишди. "Андижон" энг кам тўп киритди - 27та.
Ўз майдонида "Пахтакор" энг кўп гол урган - 43та. Энг кам голни эса "Динамо" урди - 17та. "Бухоро" ўз уйида 25та тўп ўтказиб юборди. "Бунёдкор" ўз майдонида атига 4та гол ўтказди.
Сафарда эса "Локомотив"нинг натижаси энг яхши - 29та гол. "Андижон" энг кам гол урган - 9та. "Сўғдиёна" рақиб майдонларижа 38та гол ўтказиб юборган, "Пахтакор" ҳамда "Насаф" 13тадан тўп ўтказиб юборишган.




