UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  0 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  3 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Олий лига. 9-турда гол урган футболчилар Янгиликлар

Олий лига. 9-турда гол урган футболчилар

Олий лигамизда 9-тур баҳслари якунига етди. 9-турда фақат бир учрашувда дуранг қайд этилди.
Навоий шаҳрида бўлиб ўтган “Қизилқум” - “Бухоро” баҳсида томонлар 1:1 қайд этишди.

Шунингдек, иккита жамоа ўз майдонида ютқазиб қўйди. Булар - ўтган мавсумни биринчи лигада ўтказиб, бу йил яна олий лигага қайтган “Машъал” ва “Андижон”. Эътиборлиси, ҳар иккала жамоа ҳам ўз майдонида тўп кирита олмай мағлуб бўлди. “Машъал” “Локомотив”га, “Андижон” эса “Насаф”га имкониятни бой берди.

Бу турда энг кўп гол урган жамоа “Олмалиқ” бўлди. Игорь Шквирин шогирдлари “Динамо” дарвозасини уч марта аниқ нишонга олишди. Ўзи энг кўп гол ҳам мана шу ўйинда киритилди - тўртта.

9-турда тўртта жамоа умуман гол ура олмади: “Металлург”, “Нефтчи”, “Машъал” ва “Андижон”. Бундан ташқари, Лутфулла Тўраев, Зафар Полвонов, Владимир Шишелов, Азамат Бобожонов, Аюбхон Нўъмонов, Ориф Мамажонов сингари футболчилар жорий мавсумдаги илк голларини киритишди. Қуйида олий лиганинг 9-турида гол урган футболчиларни келтириб ўтамиз.

“ПАХТАКОР”
Игорь Сергеев
Боян Миладинович (пенальти)

“ЛОКОМОТИВ”
Лутфулла Тўраев
Фарҳод Тожиев

“НАСАФ”
Фаррух Сайфиев

“БУНЁДКОР”
Александр Пишур
Сардор Рашидов

“ОЛМАЛИҚ”
Диёр Туропов (2)
Зафар Полвонов

“НАВБАҲОР”

Бахтиёр Ёқубов

“БУХОРО”
Баҳриддин Ваҳобов

“МЕТАЛЛУРГ”
Ҳеч ким урмади

“МАШЪАЛ”
Ҳеч ким урмади

“ҚИЗИЛҚУМ”
Владимир Шишелов (пенальти)

“ДИНАМО”
Азамат Бобожонов

“НЕФТЧИ”
Ҳеч ким урмади

“СЎҒДИЁНА”
Аюбхон Нўъмонов
Ориф Мамажонов

“АНДИЖОН”
Ҳеч ким урмади


Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика