UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42"Пахтакор" Педру Морейра қисқа таътилга чиққанини эълон қилди. Жамоани вақтинча Камолиддин Тожиев бошқаради  2 13:27"Челси" футболчиси "Фламенго" диққат марказида  0 12:53"Ямални икки футболчи қўриқлайди" — Симоне Инзаги  13 12:25Кьеза жамоадошларидан 1 ҳафта кечроқ Англия чемпиони бўлди  1 11:57Гвардиола аргентиналик иқтидорни "Барселона"дан тортиб олмоқчи  3 11:31ОФК келаси U-17 Осиё чемпионатлари мезбонини маълум қилди  18 11:10“Реал“ Трентни клублар ўртасидаги ЖЧда иштироки учун “Ливерпул“га қанча пул таклиф қилгани маълум  3 11:00Суперлига футболчилари ЕЧЛ финалчиларини тахмин қилди  16 10:45“Арсенал“ футболчиси фаолиятини Бразилияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  2 10:22“Байер“ бош мураббийлигига номзодлар маълум қилинди  2 09:59Карло Анчелотти “Реал“ билан келишиб олди  5 09:37Пролига. Бугун 5-тур давом эттирилади  0 09:10“Рома“ тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  5 08:48“Ал Ҳилол“ супер футболчи билан музокараларни бошлади  5 08:16Sofascore. Азизжон Ғаниев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2

Olamsport.com: Хилько бешинчи бор Олимпиадада иштирок этади Янгиликлар

Olamsport.com: Хилько бешинчи бор Олимпиадада иштирок этади

Теглар :  Olamsport.com
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида трамполин бўйича ўтказилган лицензион мусобақада ҳамюртимиз Екатерина Хилько саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, кучли саккизликдан жой олиш билан бирга XXXI ёзги Олимпия ўйинларига ҳам йўлланма олди.

Эътиборлиси, Рио-2016 ўйинлари Екатерина Хильконинг фаолиятидаги бешинчи Олимпиада бўлади. Тажрибали спортчимиз Олимпия ўйинларидаги илк дебютини 2000 йили Сидней (Австралия)да бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида ўтказган эди. Шундан буён Екатерина кетма-кет Олимпия ўйинларида қатнашиш бахтига муяссар бўлиб келмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, дунё трамполинчилари орасида шу кунга қадар тўрт нафар спортчи тўрт маротабадан Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Демак, Екатерина Хилько бу борада жаҳонда якка пешқадамга айланди.

Маълумот учун, Екатерина Хилько 2008 йили Пекин (Хитой)да ўтказилган Олимпия ўйинларида бронза медалига сазовор бўлган.


Спортга оид бошқа хабарларни olamsport.com сайтида ўқинг!

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика