UZ

Сўнгги янгиликлар

20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  0 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  11 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  168 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  3 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  16 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  9 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  9 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  4

ОФК сайтида Осиё Кубогида урилган энг чиройли гол аниқланди Янгиликлар

ОФК сайтида Осиё Кубогида урилган энг чиройли гол аниқланди

ОФК расмий сайти мухлислар ўртасида Осиё Кубогида киритилган энг чиройли голни аниқлаш борасида сўров ўтказди.

Сўров натижаларига кўра, Вьетнам терма жамоаси футболчиси Нгуен Куанг Хаи томонидан Яман дарвозасига урилган гол энг чиройли деб топилди. Ушбу ярим ҳимоячи ўз голини жарима тўпидан сўнг киритганди. 

Қизиғи шундаки, финалда Алмуаз Али томонидан чалқанча усулда йўлланган ажойиб зарба ҳам энг чиройли гол бўла олмади. Шунингдек, Элдор Шомуродовнинг Япония дарвозасига киритган тўпи ҳам унчалик кўп овоз йиғмади. 

Энди нима учун вьетнамлик футболчининг голи энг чиройли деб топилганига келсак, бу голни ОФК энг яхши деб топмади, балки мухлислар сайтга кириб фақат вьетнамлик ўйинчига овоз беришган. Бу эса биринчи бор рўй бергани йўқ. Эсингизда бўлса, ўтган йил Хитойда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида энг ҳам янг чиройли гол вьетнамлик шу футболчига насиб этганди. Ўшанда ҳам унинг финалда жарима тўпидан бизга урган голи энг яхши деб топилганди.

Ваҳоланки, Азиз Ғаниев ёки Жасур Яхшибоев томонидан киритилган голлар олдида бу гол у қадар этни жимирлатиб юбормайди. Аммо уларнинг ютуғи шундаки, вьетнамлик мухлислар интернетда жуда фаол. Масалан, ОФК сайти Осиё Кубогининг энг чиройли голини аниқлаш учун сўровни қўйганидан бери ўтган 9 кун ичида жами 215,854 овоз келиб тушган бўлса, биргина вьетнамлик футболчининг ўзига 105,139 та овоз берилган. Натижада у 49 фоиз билан биринчи ўринни эгаллади.

Бу борада иккинчи ўрин хитойлик Ву Лейга насиб этди. Унинг Филиппин дарвозасига киритган голи 78,647 овоз тўплади. Бу эса 36 фоиз деганидир. Таққослаш учун Алмуаз Алининг финалда Японияга урган чиройли голи атиги 2 фоиз овоз йиғган. Бу эса юқорида айтиб ўтганимиздек, вьетнамлик ва хитойлик мухлисларнинг интернетда ниҳоятда фаол эканини кўрсатади. Чунки бошқа сабаб ҳам кўринмаяпти.


Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика