UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Франция Кубоги. Бешинчи лигадан бўлган клуб «Лион"ни Кубокдан чиқариб юборди, ПСЖда эса қийин ғалаба  0 07:37«Айнтрахт» ва «Манчестер Сити» келиша олишмаяпти  0 06:50Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" йирик хисобда ғалаба қозонди  0 03:06АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм" устидан иродали ғалаба қайд этди  8 03:02Испания кубоги. "Барселона" "Бетис" дарвозасига ҳам бешта гол урди  10 03:00Бундеслига. "Бавария" "Хоффенхайм"ни аяб ўтирмади  1 02:57АПЛ. "Ньюкасл", "Астон Вилла" ва "Кристал Пэлас" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди.  0 02:53А Серия. "Интер" "Болонья"га қарши ўйинда очко йўқотди  1 00:52"Челси" Лондоннинг бошқа клубида ўйнаётган футболчисини ортга қайтарди  0 23:50"Ливерпуль" 19 ёшли форвардга қизиқмоқда  1 23:47"Интер" — "Болонья". Барелла, Димарко, Тюрам ва Лаутаро асосий таркибда  0 23:06"Манчестер Юнайтед" Сузуки билан шартнома имзоламоқчи  10 22:38"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:15"Пахтакор" назорат учрашувида Япония вице-чемпионига мағлуб бўлди  12 21:51ЎзПФЛ 2024 йилдаги шубҳали ўйинларни текширишни сўраб ЎФА этика қўмитасига хат юборган  10

ОФК сайтида Осиё Кубогида урилган энг чиройли гол аниқланди Янгиликлар

ОФК сайтида Осиё Кубогида урилган энг чиройли гол аниқланди

ОФК расмий сайти мухлислар ўртасида Осиё Кубогида киритилган энг чиройли голни аниқлаш борасида сўров ўтказди.

Сўров натижаларига кўра, Вьетнам терма жамоаси футболчиси Нгуен Куанг Хаи томонидан Яман дарвозасига урилган гол энг чиройли деб топилди. Ушбу ярим ҳимоячи ўз голини жарима тўпидан сўнг киритганди. 

Қизиғи шундаки, финалда Алмуаз Али томонидан чалқанча усулда йўлланган ажойиб зарба ҳам энг чиройли гол бўла олмади. Шунингдек, Элдор Шомуродовнинг Япония дарвозасига киритган тўпи ҳам унчалик кўп овоз йиғмади. 

Энди нима учун вьетнамлик футболчининг голи энг чиройли деб топилганига келсак, бу голни ОФК энг яхши деб топмади, балки мухлислар сайтга кириб фақат вьетнамлик ўйинчига овоз беришган. Бу эса биринчи бор рўй бергани йўқ. Эсингизда бўлса, ўтган йил Хитойда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида энг ҳам янг чиройли гол вьетнамлик шу футболчига насиб этганди. Ўшанда ҳам унинг финалда жарима тўпидан бизга урган голи энг яхши деб топилганди.

Ваҳоланки, Азиз Ғаниев ёки Жасур Яхшибоев томонидан киритилган голлар олдида бу гол у қадар этни жимирлатиб юбормайди. Аммо уларнинг ютуғи шундаки, вьетнамлик мухлислар интернетда жуда фаол. Масалан, ОФК сайти Осиё Кубогининг энг чиройли голини аниқлаш учун сўровни қўйганидан бери ўтган 9 кун ичида жами 215,854 овоз келиб тушган бўлса, биргина вьетнамлик футболчининг ўзига 105,139 та овоз берилган. Натижада у 49 фоиз билан биринчи ўринни эгаллади.

Бу борада иккинчи ўрин хитойлик Ву Лейга насиб этди. Унинг Филиппин дарвозасига киритган голи 78,647 овоз тўплади. Бу эса 36 фоиз деганидир. Таққослаш учун Алмуаз Алининг финалда Японияга урган чиройли голи атиги 2 фоиз овоз йиғган. Бу эса юқорида айтиб ўтганимиздек, вьетнамлик ва хитойлик мухлисларнинг интернетда ниҳоятда фаол эканини кўрсатади. Чунки бошқа сабаб ҳам кўринмаяпти.


Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика